Депутатлар фаоллигини ошириш бўйича таклифлар билдирилди

12 Июнь, 17:49 • Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 35 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутатлар фаоллигини ошириш бўйича таклифлар билдирилди нет

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов Жомбой туманида Халқ депутатлари туман Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлари билан учрашди.

Мазкур учрашувда Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари А.Рахмонов томонидан ҳудудда қонунлар, Президент ва ҳукумат қарорлари, Давлат дастурларининг бажарилиши устидан депутатлик назорати ўрнатиш, партия дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда сессияларга ташаббуслар билан чиқиш ва қарорлар қабул қилинишига эришиш, маҳаллий кенгашларда тегишли давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботлари эшитувини мунтазам ташкил этиб бориш каби вазифаларни изчиллик билан амалга ошириш, жойлардаги муаммоларни ўрганиб чиқиш, унинг ечимини топишда ташаббускор бўлиш, тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарларига депутатлик сўровини юбориш ва унинг ижросини назоратга олиш юзасидан сўз юритилди.

Нурбек Тожинуров, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари:

 – Бугунги учрашувда фаолиятимизни таҳлил қилиб,   ҳақиқатан ҳам, қонун ва қарорлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича олиб бораётган ишларимизни талаб даражасида эмаслигига, депутатлик гуруҳимизда саккиз нафар депутат бўлишига қарамасдан жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида туман Кенгашидаги доимий комиссиялар ва сессияларга аҳолини ўйлантириб келаётган масалалар юзасидан бирор бир масала киритмадик. Шу боисдан ҳам, галдаги вазифаларимизни аниқ белгилаб олиб, зиммамизга юклатилган масъулиятни ҳис қилган ҳолда депутатлик фаолиятимизни жонлантиришимиз лозимлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашдик.

Шунингдек, партия фаоллари ҳамда депутатлик гуруҳларини ҳамкорликда халқ ишончини оқлашга қаратилган масъулиятини янада ошириш, аҳоли билан юзма юз мулоқотлар ўтказиб уларнинг дардини тинглаш, жойлардаги муаммолар ечими юзасидан аниқ амалий ишларни бажариш, аҳолини ўйлантираётган масалаларга мутасадди ташкилот ходимлари эътиборини қаратиш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Партия тизими ҳамда депутатлик корпуслари ишини кучайтириш борасидаги таклифлар ўртага ташланиб, фикр – мулоҳазалар билдирилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

Депутатлар фаоллигини ошириш бўйича таклифлар билдирилди was last modified: Июнь 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »