Экологик тоза шаҳар

12 Июнь, 19:09 • Андижон вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 90 марта кўрилди • Комментариев к записи Экологик тоза шаҳар нет

Хонобод шаҳрининг озодалиги ва гўзал табиати хақида қанча гапирсак оз. Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳасини хонободликлар қўллаб-қувватлагани ҳам бежиз эмас. Бу юртнинг чиройига чирой қўшиш, чин маънода курортлар шаҳрига айлантириш давлатимиз раҳбарининг эътиборидаги масалалардан бирига айлангани ҳам бежиз эмас.

Якка тартибдаги тадбиркор Маҳмудхон Собиров бу йўлда ибратли ташаббус билан чиқди. Хонободга 100 дона велосипед олиб келди. Шаҳарнинг герби туширилган бир, икки ўринли, қўш велосипедлар Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган. Ишбилармон яқин кунларда яна 100 дона велосипед келтиришни ҳаракатида.

— Ҳафтанинг бир куни шаҳримизда “Экологик тозак шаҳар учун” шиори остида барча асосан велосипедда ҳаракатланиши кўзда тутилмоқда, — дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгаши раиси Фарҳодбек Мавлонқулов. –Бошқа кунларда ҳам экологик зарарсиз транспорт воситасини миниб юрган кексаю ёшни кўриб қувонасиз. Буларнинг барчаси ҳамшаҳарларимизнинг “Экологик тоза шаҳар учун!” шиори остидаги хайрли ҳаракатларидан бири. Тозалик, озодалик, саранжом-саришталик, орасталик, покизалик… мана шу хусусиятларга маънодош яна қандай сўзлар бўлса, барини шаҳар қиёфасига менгзаш мумкин. “Чекиш мумкин эмас!” деган огоҳлантирувчи сўзлар қаторида писта чақиш, йўлакларга ва четларига чиқит ташлаш, гулларни топташ мумкин эмаслигини қатъиян белгиловчи хитобларни ҳам фақат Хонободда кўрасиз.

Шаҳар кундан кунга чирой очмоқда. Қад ростлаётган иншоотлар, бинолар, ям-яшил хиёбонлар, маҳобатли қир-адирлар бари-бари бунёдкор одамлар меҳнатига тасаннолар айтаётгандек.

Малохатхон МУСАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

 

Экологик тоза шаҳар was last modified: Июнь 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »