Экспорт самараси – тараққиёт гарови

7 Июнь, 13:00 • Муносабат, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 45 марта кўрилди • Комментариев к записи Экспорт самараси – тараққиёт гарови нет

Мамлакатимизда фаолият юритаётган тадбиркорлар қатори корхонамиз жамоаси ҳам “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да янги мақсад ва режаларни кўзлаб янада ташаббускорлик ва шижоат билан меҳнат қилмоқда.

Хусусан, Хонқа туманида жойлашган “CILASUN TASHKENT” МЧЖ хорижий корхонамиз йилига 2 минг тонна пахта толасини қайта ишлаб, калава ип ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ўтган давр мобайнида корхонага 2,8 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритилди. Корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш сифатини бошқариш тизими ISЪ 900: 2008 талабларига мувофиқ йўлга қўйилган бўлиб, 70 нафардан ортиқ ишчи-хизматчилар унумли фаолият юритмоқда. Ишлар уч сменада олиб борилади, ишчи-ходимлар учун иссиқ овқат ташкил этилган. Узоқдан қатнайдиган ишчиларга транспорт воситалари ташкил этилган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг асосий қисми чет элларга, жумладан Россия, Белоруссия, Польша давлатларига экспорт қилинади. Шунингдек, 2016 йилда Минск шаҳрида ташкил этилган корхонамизнинг “Ўзбек-Белорусс” Савдо уйи ҳам яхши фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, корхонамиз аҳолини айниқса, коллеж битирувчилари ҳамда уюшмаган ёшларни иш билан бандлигига чуқур эътибор қаратган. Жумладан, 2017 йилда 15 нафар коллеж битирувчиси ва уюшмаган ёшлардан 5 нафари  иш билан таъминланган бўлса, жорий йилда уларнинг сони коллеж битирувчилари 20 нафарга, уюшмаган ёшлар сони 10 нафарга етди. Сайловчилар билан мулоқот жараёнларида, сайловчиларнинг ишсизлик тўғрисидаги мурожаатлари эътиборга олиниб, 2017-2018 йиллар давомида 4 нафар фуқаро корхонамизда иш билан таъминланди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2016 йил 21 декабрдаги имзолаган № 2687 қарорларига асосан, 2017-2019 йилларда тўқув ва тикув трикотаж тармоқларини янада ривожлантириш бўйича инвестицион лойиҳаларнинг манзилли дастурига киритилган бўлиб, корхонамизда 2017-2018 йилларда асосан умумий қиймати 3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги  лойиҳани амалга ошириш учун иш олиб борилмоқда. Лойиҳа доирасида корхонага сотиб олиниши режалаштирилган Германиянинг “Schlafhorst Zweigniederlassung der Saurer Germany GmbH & Co/ KG” Трютшлер ва Шляхфорст компаниялари билан импорт шартномалари имзоланган. Шунингдек, ушбу дастгоҳлар учун корхонамиздаги қурилиш ишлари тўлиқ тугалланган. Бугунги кунда Асака  акциядорлик тижорат банкидан молиялаштиришнинг очилиши кутилмоқда. Янги лойиҳа амалга оширилиши билан корхонамизнинг ишлаб чиқариш қуввати икки бараварга ошади ва яна 50 та янги иш ўрни яратилади. Натижада ишсиз ўтирган фуқаролар иш билан таъминланиши билан бир қаторда коллеж битирувчиларидан 5 нафарини уч томонлама шартнома асосида ишга қабул қилишни режалаштирганмиз.

Фаолиятимизда ижобий ишлар билан бир қаторда ечимини кутаётган муаммолар ҳам бор, жумладан, жамиятимизда технологлар, электрик кадрлар йўқлиги боис, мутахассисларни бошқа вилоятлардан олиб келаяпмиз.

Давлатимиз томонидан тадбиркорлик соҳасига берилаётган  чуқур эътибор натижасида биз каби тадбиркорларга кенг имкониятлар берилаётгани корхонамизнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш учун аҳамиятли бўлмоқда.

Мухтасара айтганда, берилаётган имкониятлардан тўла фойдаланиб, бор-куч ғайратимизни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” да экспорт самарасини янада оширишга  сафарбар этамиз. Юртимиз ободлиги ва ривожи учун куч-ғайратимизни аямаймиз.

Юсуфжон СОДИҚОВ,

“CILASUN TASHKENT” МЧЖ хорижий

корхонаси раҳбари,

Халқ депутатлари, Хонқа туман Кенгаши депутати

Экспорт самараси – тараққиёт гарови was last modified: Июнь 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »