Фаолиятга масъулият ҳисси ортди

18 Июнь, 17:10 • Бухоро вилояти, Янгиликлар • 133 марта кўрилди • Комментариев к записи Фаолиятга масъулият ҳисси ортди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашида партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди. Унда партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов вилоятнинг кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларга тўхталди ҳамда ютуқлар қатори мавжуд камчиликларнинг борлиги ва уларни бартараф этиб борилиш чоралари тўғрисида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, ҳар бир партия ходими масъулиятни ҳис этган ҳолда ўз фаолиятини олиб бориши, берилган вазифаларни вақтида амалга ошириши лозимлиги қайд этилди.

Раҳматилло Ҳайитов, партиянинг Ромитан туман Кенгаши раиси:

— Ҳар бир партия ходими ўз фаолиятига янада эътиборли бўлиши учун масъулиятли бўлиши лозим. Албатта, иш жараёнида астойдил ишлаши, халқ билан мулоқот қилишда уларнинг муаммоларининг олдини олишда кўмаклашиши даркор.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Фаолиятга масъулият ҳисси ортди was last modified: Июнь 20th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »