Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур

30 Июнь, 11:25 • Қорақалпоғистон Республикаси, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 108 марта кўрилди • Комментариев к записи Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур нет

Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан ишлаб чиқилган «Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур» лойиҳаси доирасида партиянинг Кегайли туман Кенгаши ташаббуси билан спорт мусобақалари юксак савияда ташкил этилиб келинмоқда.

«Ёшлар — Ўзбекистон келажаги» шиори остида спортнинг минни футбол тури бўйича ўтказилган «Адолат кубоги» мусобақаси қизиқарли беллашувларга бой бўлди. Унда асосан, уюшмаган ёшлар ва партиянинг корхона ҳамда жамоа муассасаларидаги бошланғич партия ташкилотлари аъзоларидан иборат жамоалар фаол иштирок этишди.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва уюшмаган ёшларни бир жойга жамлаб, вақтларини мазмунли ўтказишни мақсад қилган мусобақада жами 14 та жамоа қатнашди.

Кегайли туман ҳудудидан 150 нафар ёшларни қамраб олган мазкур мусобақанинг финал босқичида «Ақтуба» Овул фуқаролар йиғинидаги ёшлар жамоаси ва «Абат» маҳалла  фуқаролар йиғинидаги ёшлар жамоаси беллашдилар. Биринчиликни «Ақтуба» ОФЙдаги ёшлар жамоаси 2:1 ҳисобида қўлга киритишди.

Ғолиб жамоаларга ва иштирокчиларга партиянинг Кегайли туман Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши

матбуот котиби

Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур was last modified: Июнь 30th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »