Ходимларнинг компьютер саводхонлиги оширилди

23 Июнь, 15:43 • Жиззах вилояти, Янгиликлар • 61 марта кўрилди • Комментариев к записи Ходимларнинг компьютер саводхонлиги оширилди нет

Бугунги шиддаткор давр тараққиёти, ҳаётимиздаги ўзгаришлар барча соҳаларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишни тақозо этмоқда. Айниқса, компьютер техникаси ва электрон ҳужжат айланиш тизими вақтни тежаш, қисқа муддатда кўп ахборот олиш ва тарқатиш имконини бериши билан аҳамиятлидир.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Жиззах давлат педагогика иститутининг мажлислар залида партиянинг ҳудудий ташкилотлари фаолиятини давр талабига мослаштириш мақсадида партия тизимида фаолият кўрсатаётган ходимлар учун ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳамда компьютер саводхонлигини ошириш бўйича ўқув-семинар ташкил қилинди.

Семинарда Жиззах давлат педагогика институтининг информатика кафедраси ўқитувчиси Йигитали Ҳамдамов томонидан партия ходимлари ва фаолларига компьютер саводхонлигини ошириш юзасидан зарурий маълумотлар берилди.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан тегишли жавобларни олди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Ходимларнинг компьютер саводхонлиги оширилди was last modified: Июнь 23rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »