Ходимларнинг компьютер саводхонлиги синовдан ўтказилди

29 Июнь, 19:05 • Тадбир, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 178 марта кўрилди • Комментариев к записи Ходимларнинг компьютер саводхонлиги синовдан ўтказилди нет

Ҳар қандай давлатнинг, халқнинг, миллатнинг тараққиёти учун зарур бўлган омил, аввало етук мутахассислардир. Сиёсий партиялар тизимида фаолият юритаётган кадрларнинг ҳам касбий тайёргарлик даражасини мунтазам ошириб борилиши —  шиддат билан ривожланиб бораётган давр тақозосидир.

Айнан шу вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши томонидан Фарғона шаҳар компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежида партия ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари ва компьютер саводхонлиги бўйича юқори билим ва кўникмаларга эга бўлишлари, интернет тизими, ва бошқа электрон оммавий ахборот воситаларидан унумли фойдалана олишларини таъминлаш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.

Мазкур ўқув семинари асосида ходимлар ўзаро ахборот алмашиниш, уни қабул қилиш, замонавий дастурларда эркин ишлаш, ахборот технологиялари бўйича эгаллаган билимларини янада мустаҳкамлаш, тезкорлик ва оммабопликни ўрганиш, фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш имкониятларига эга бўлдилар.

Семинар давомида партиянинг вилоят, туман-шаҳар Кенгашлари раислари, ижрочи мутахассислар коллежнинг ахборот технологиялари кафедраси ўқитувчилари Гулжаҳон Холходжаева, Сардор Ёқубов, Азизбек Мехмоновлар ёрдамда ахборот технологиялари соҳасининг ҳуқуқий аспектлари, ахборот тизимларининг аппарат ва дастурий таъминоти, бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларининг ахборот тизимлари, ахборот хавфсизлиги, интернет тармоғида ишлаш кўникмалари, операцион тизимлар, презентацион ҳужжатлар билан ишлаш, маълумотлар базаси каби зарур мавзулар тўғрисида кўплаб янги маълумотлар олдилар.

Ўқув якунида партия ходимлари машғулотда берилган сабоқлар юзасидан тест синовидан ўтдилар. Бунда уларнинг кун давомида ўзлаштирган билим ва малакалари одилона баҳоланди. Мазкур семинар сиёсий тизим вакилларининг келгуси иш фаолияти учун жуда самарали бўлди.

Комила ИСРАИЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

Ходимларнинг компьютер саводхонлиги синовдан ўтказилди was last modified: Июнь 29th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »