Хоразмда Китоб байрами кўтаринкилик билан ташкил этилди

9 Июнь, 15:20 • Тадбир, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 173 марта кўрилди • Комментариев к записи Хоразмда Китоб байрами кўтаринкилик билан ташкил этилди нет

Мамлакатимизда халқ маънавиятини юксалтириш, оилавий китоб ўқиш анъаналарини кенг тарғиб қилиш, ёзувчи ва китобхон ўртасида мулоқотни кучайтириш, ёшларни интеллектуал ривожланган ва маънан баркамол қилиб вояга етказишда китобнинг ўрни ва аҳамиятига, китоб мутолааси, маданиятига муносабатни кучайтиришга  янада катта эътибор қаратилган. Шу ўринда, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Хоразмда ҳам “Китобхонлик маданиятини юксалтириш — буюк  мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида Республика “Китоб байрами” нинг вилоят тадбирлари ўтказилди.

Ҳусусан, Урганч шаҳридаги Амир Темур истироҳат боғида бўлиб ўтган Китоб байрами ўзига ҳос кўтаринкилик билан ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши қошида ташкил этилган “Адолат жилғалари” истеъдодлар клуби аъзолари ҳам фаол иштирок этишди.  Клуб раҳбари, партия фаоли Биби Мариям Бегимова, партиянинг вилоят Кенгаши матбуот котиби Замира Абдуллаева китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни тўғрисида ривоятлар билан сўзлаб беришди. Айниқса, кўргазма жавонларидан клубимиз аъзолари Гулҳаё Исмоилова, Дилмурод Машарипов, Рухсора Машарипова, Рахматжон Бобожоновларнинг шеърий китоблари ўрин олгани қувонарли бўлди. Клубнинг навбатдаги машғулоти байрамга уйғунлашиб, жуда қизиқарли кечди.

Акбар ОТАБОЕВ,

УрДУ талабаси, “Адолат жилғалари”

истеъдодлар клуби аъзоси

Хоразмда Китоб байрами кўтаринкилик билан ташкил этилди was last modified: Июнь 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »