Хоразмда партия фаолиятини ёритиб келаётган журналистлар тақдирланди

27 Июнь, 16:06 • Тадбир, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 40 марта кўрилди • Комментариев к записи Хоразмда партия фаолиятини ёритиб келаётган журналистлар тақдирланди нет

27 июнь – Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши фаоллари ҳам бу кунни юқори кайфиятда ўтказиш ҳамда партиямиз фаолиятини оммовий ахборот воситалари орқали ёритиб боришда фаоллик билан фаолият юритаётган бир гуруҳ соҳа ходимларини қутлаш мақсадида қатор тадбирлар ташкил этишмоқда. Жумладан, бир гуруҳ партия ходимлари хоразмтелерадиокомпанияси, S- Иқбол телеканали, Урганч туман Матбуот тарқтувчи шўба кархонаси ва бошқа ОАВ ташкилотларига ташриф буюришди ва қутлуғ шодиона билан жамоа вакиллари ҳамда партия аъзоларини ташаккурнома ва партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирлашди.

Ўткир Матқурбанов, хоразмтелерадиокомпанияси директори:

– “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши илғор партиялардан ҳисобланади. Партия билан ҳамкорлигимиз яхши йўлга қўйилган. Тиниб-тинчимас партия фаолларининг жонкуярлиги доим бизга куч бағишлаган. Бугун жамоамизга қаратилган эътибордан мамнун бўлдик. Келгусида ҳам ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланишига ишонаман. Ташкилотчиларга раҳмат.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Хоразмда партия фаолиятини ёритиб келаётган журналистлар тақдирланди was last modified: Июнь 27th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »