Хоразмда янги истеъдодлар кашф қилинмоқда

19 Июнь, 10:20 • Хоразм вилояти, Янгиликлар • 151 марта кўрилди • Комментариев к записи Хоразмда янги истеъдодлар кашф қилинмоқда нет

Хоразм вилоят Бандлик бош бошқармасида партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши қошида ташкил этилган “Адолат жилғалари” истеъдодлар клубининг навбатдаги машғулоти ўтказилди. Партия фаоллари, ижодкор шоирлар иштирок этган машғулот клуб аъзоларининг фаоллигида қизғин кечди. Клуб раҳбари Биби Мариям Бегимова ҳамда партиянинг вилоят Кенгаши матбуот котиби Замира Абдуллаева ёш қаламкашларга шеърият, журналистика, нотиқлик санъати сирларидан сабоқ беришди. Ўз истеъдодларини ривожлантириш мақсадида машғулотда иштирок этган янги аъзоларга клуб фаолиятининг тартиб, қоидалари тўғрисида тушинчалар берилди. Энг қувонарлиси, бу гал ҳам янги истеъдодлар кашф қилинади.

Моҳинур Абдуллаева, Урганч туман 11-сон умумўрта таълим мактабининг 11 синф ўқувчиси, клуб аъзоси:

– Бугун ҳаётимда унитилмас кун бўлди. Ижодий фаолиятимни мустаҳкамлаш учун қаерга боришни билмасдан юрганимда “Адолат жилғалари” истеъдодлар клубини тавсия этишди. Машғулотдаги илк куним жуда самарали ўтди. Устозларимнинг кийиниш, муомала, жамоатчилик жойларида ўзини тута билиш маданияти, ён атрофдагиларга, тенгдошларига намуна бўлиш, клуб машғулотларига мунтазам, фаоллик билан иштирок этиш борасидаги насиҳатлари мени шеърият оламига янада илҳомлантирди. Айниқса, бир неча йилдан буён клубдаги устозлардан таҳсил олиб шеърият, журналистика, нотиқлиқ санъати йўналиши бўйича  фаолликни қўлга киритган, “Адолат дўпписи” совғасига эга бўлган тенгдошларимга жуда ҳавасим келди. Орзуларим янада қанот ёйди.

Машғулот сўнгида ёш қаламкашларнинг янги ёзган шеър ва ҳикоялари клуб етакчилари ва фаоллари томонидан таҳлил қилинди ва камчиликлари юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Севинчой СОБИРОВА,

Урганч шаҳар Туризм ва тадбиркорлик

КХҚ битирувчиси, клуб аъзоси

 

Хоразмда янги истеъдодлар кашф қилинмоқда was last modified: Июнь 19th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »