Инновацион фаолият – тараққиёт гарови

14 Июнь, 17:30 • Бухоро вилояти, Янгиликлар • 86 марта кўрилди • Комментариев к записи Инновацион фаолият – тараққиёт гарови нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан Бухоро вилоятида “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” умумий шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда илм-фан тараққиёти йўлида ҳисса қўшишни ўз дилига тугиб қўйган, бўлажак ёш олимларнинг инновацион кўргазмаси бўлиб ўтди. “Инновацион фаолият – тараққиёт гарови” лойиҳаси асосида ўтказилган мазкур кўргазмада ёш ва бўлажак олимлар ҳамда иқтидорли талабаларнинг илмий ишланмалари, инновацион технологиялари ва лойиҳалари намойиш этилди.

Раҳматиллио Хожаев, Отабек Иноятов ва Рамиз Ғаффоровлар томонидан қилинган тақдимот кўргазма иштирокчиларининг инновацион тасаввурини бойитди. Айниқса, фермерлар учун қулайлик яратиш мақсадида сутни қайта ишловчи ва тозаловчи махсус аппаратининг ўзига хослиги қатнашувчиларнинг бу борадаги таассуротларини бойитди.

Тадбир сўнгида ўзларининг инновацион кўргазмалари билан иштирок этган ёшлар партиянинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

 

Инновацион фаолият – тараққиёт гарови was last modified: Июнь 14th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »