Инновацион ғоялар билан келажак сари

13 Июнь, 15:01 • Партия лойиҳаси, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 163 марта кўрилди • Комментариев к записи Инновацион ғоялар билан келажак сари нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида Ангрен шаҳар кўмир-саноат касб-ҳунар коллежида “Инновацион ғоялар билан келажак сари!” шиори остида инновацион кўргазма ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти ва Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари Ангрен шаҳридаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчи ва ўқувчилари, партия фаоллари, ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Аваз Сафаров сўз олиб, бугунги кунда янгидан-янги технологиялар яратилаётгани, уларнинг чексиз имконияти ҳақида тўхталаркан, мамлакат тараққиётида инновациянинг ўрни муҳимлигини ҳисобга олиб, уларни қўллаб-қувватлаш, амалиётга тадбиқ этиш, иқтисодиётга йўналтириш партия мақсадларидан бири эканини айтиб ўтди.

Партия лойиҳаси доирасида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган бундай кўргазмалар ёшларнинг ўз истеъдодларини юзага чиқаришида тажриба мактаби вазифасини ўтамоқда. Кўргазмада иқтидорли ўқувчилар томонидан тайёрланган қулай ва тежамкор, арзон лойиҳалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Шокир Уришов, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати:

– Таълим жараёнида инновацион педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга қизиқиш кундан-кунга ортиб бормоқда. Негаки, шу вақтгача ўқувчи фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологиялар уларни  ўзи қидириб топишга, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишга ўргатмоқда. Инновация бўлмаса, ҳеч бир соҳада рақобат, ривожланиш бўлмайди. Шу маънода ёш олимлар, иқтидорли талаба ва ўқувчиларнинг интилишлари, саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш зарур.

Кўргазма якунида фаол иштирок этган ёш инноваторларга партиянинг вилоят Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Бобур МАМИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

раиси ўринбосари

Инновацион ғоялар билан келажак сари was last modified: Июнь 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »