Ислоҳотлар — инсон манфаатлари учун

6 Июнь, 17:13 • Давра суҳбати, Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 170 марта кўрилди • Комментариев к записи Ислоҳотлар — инсон манфаатлари учун нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича Суди ва Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлар бўйича Суди ҳамкорлигида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари – инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва ишончли кафолати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда университет талабалари иштирок этишди.

Тадбирни партиянинг ҳудудий Кенгаш раиси ўринбосари Рауаж Отарбаев кириш сўзи билан очди ҳамда мамлакатимизда ҳуқуқий демократик Давлат қуриш йўлида ҳар бир соҳада чуқур ислоҳотлар амалга оширилаётгани ва уларнинг ижобий натижаларини эътироф этди.

Давра суҳбати давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича Судининг катта мутахассиси Фархад Ибрагимов  Президентимиз ташаббуси билан Конституциямизнинг 7-моддасига суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар билан боғлиқ принципиал ўзгартишлар киритилгани, судьяликка номзодларни танлаш ва лавозимга тайинлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, юқори малакали судьялар корпусини шакллантириш мақсадида судьялар ҳамжамиятининг янги органи – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилгани бу йўналишдаги ислоҳотлар изчил давом эттирилаётганининг тасдиғи эканлигини алоҳида таъкидлади.

Қизғин фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтган давра суҳбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олишди.

Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши

матбуот котиби

Ислоҳотлар — инсон манфаатлари учун was last modified: Июнь 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »