Маҳалладаги муаммолар ечимини топмоқда

9 Июнь, 18:42 • Андижон вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 154 марта кўрилди • Комментариев к записи Маҳалладаги муаммолар ечимини топмоқда нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман Кенгаши томонидан партиянинг «Адолат конун устуворлигида» лойиҳаси доирасида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилаётган  тадбирлар фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартишларни жамоатчилик орасида тарғиб қилишга хизмат қилмоқда. Тумандаги Олаканот МФЙда сафимиздаги ҳуқуқшунослар билан ўтказилган давра суҳбати ва хонадонларга ташриф сўзимиз тасдиғидир.

Хонадонларга кириб борилганда асосий эътибор кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлиги ва коммунал хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилди. Ўз навбатида мавжуд муаммолар ҳам ўрганилиб, уларнинг ечимини топиш чоралари кўрилди.

Каримова Сорахон билан хонадонма хонадон юриб фукаролар муаммолари ўрганилди.

26-уйда яшовчи фукаро Хосиятхон Хасанова  1956 йилда туғилган.  6 нафар  набиралари бор. Улар учун нафақа пули олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ўрганиш жараёнида бу оиланинг ижтимоий холати яхшилиги ва нафақа пулига эхтиёжи йўқлиги аниқланди. Бу борада фуқарога тушунча берилди.

Фуқаро Махмуджон Турғунов газ баллони олиш учун 2016 йилда ариза бергани, бу муаммо ечимини топмаётганини билдирди. МФЙ фаоллари билан бу масала ҳам ўрганилди ва М.Турғуновга тез кунда газ баллони келтирилиши маълум қилинди.

Шу куни Олаканот МФЙда 20 та хонадонга партия фаоллари кириб борди. Фукаролар билан суҳбатлашиш давомида 12 та муаммо ўрганилди. Шундан 8 та муаммо жойида ҳал этилди, 4 та муаммони ҳал этилиши назоратга олинди.

Олақанотликлар “адолатчилар”нинг бу ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Меҳринисо КАРИМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Асака туман кенгаши раиси

Маҳалладаги муаммолар ечимини топмоқда was last modified: Июнь 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »