Маҳаллий Кенгашларда: сувдан оқилона фойдаланиш жамоатчилик назоратида

5 Июнь, 18:25 • Андижон вилояти, Сессия, Янгиликлар • 38 марта кўрилди • Комментариев к записи Маҳаллий Кенгашларда: сувдан оқилона фойдаланиш жамоатчилик назоратида нет

Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси сувдан оқилона фойдаланиш, сув танқислигининг оқибатларини юмшатиш ва ғўзада кафолатли ҳосил яратишнинг қўшимча чора-тадбирлари масалаларига бағишланди. Дастлаб Андижон вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов ва парламент вакили — Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари Светлана Ортиқова давлатимиз раҳбари томонидан кун тартибидаги масала бўйича белгилаб берилган вазифаларнинг моҳияти хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Депутатлар сув захиралари ва улардан фойдаланишнинг аҳволи, экин ерлари, жумладан пахта майдонлари учун сувга бўлган эҳтиёж, ундан оқилона фойдаланиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга эътибор қаратдилар. Бу борада соҳа раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.

Андижонда айни вақтда  267 минг гектар суғориладиган майдон мавжуд. 2018 йилда Норин ва Қорадарёда кўп йиллик ўртача меъёрга нисбатан 80-85 фоиз сув бўлиши кутилмоқда. Ҳудуд бўйича бир йилда 3,1 миллиард кубометр сув талаб қилинади ва амалда 2,774 миллиард кубометр сув бўлиши кутилмоқда. Вегетация мавсумида экинларни суғориш долзарб масалага айланди. Шу сабаб бу борада масъулиятни ошириш, маҳаллий кенгаш депутатлари ўзлари сайланган ҳудудларда тушунтириш ишларини олиб бориш билан бирга сувдан оқилона фойдаланиш масаласи кўриб чиқилди. Ҳар бир депутат ўз сайлов округидаги фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари билан биргаликда муаммоларни ҳал этиш йўлидан бормоғи керак.

Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар сиёсати ва спорт масалалари қўмитаси раиси Иқбол Мирзаалиев, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Толибжон Мадумаров  бугун фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа эгалари дуч келаётган муаммоларнинг ечимини топиш, белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш механизмлари ҳақида гапирдилар.

Сессия якунида сувдан оқилона фойдаланиш юзасидан алоҳида қарор қабул қилинди. Маҳаллий кенгашлардаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари мазкур қарордан келиб чиқиб, жойларда амалга оширилаётган ишларни ўрганиб боришликка келишиб олдилар.

Барнохон ЖЎРАЕВА,

Халқ депутатлари

Андижон вилояти Кенгаши депутати

 

Маҳаллий Кенгашларда: сувдан оқилона фойдаланиш жамоатчилик назоратида was last modified: Июнь 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »