Маҳаллийлаштириш ривожланишга йўл

14 Июнь, 15:18 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 77 марта кўрилди • Комментариев к записи Маҳаллийлаштириш ривожланишга йўл нет

Мамлакатимизнинг тараққиёти кўп жиҳатдан ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминланишига боғлиқ. Чунки бу соҳалар ривожи, давлат ва айни вақтда оилаларнинг иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Шу маънода саноат, аниқроғи автомобилсозликка алоҳида эътибор қаратиш ўринли. Андижонда йирик автомобил заводи иш бошлаган дастлабки йилларни ёдга олайлик. Бу вилоят аҳлини қанчалик қувонтиргани бор гап. Ўз юртингдан автомобил ишлаб чиқарилса, сен яратган машиналар жаҳон бозорларида юқори баҳоланиб, ўз харидорини топса киши қандай қувонмайсан. Йиллар давомида “ЖМ Ўзбекистон” АЖ ана шундай эътибордаги корхона бўлиб келди.

Бироқ кейинги вақтда мазкур корхона фаолияти хақида баъзан танқидий фикрлар билдирилаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 27 февралдаги видеоселектор йиғилишида  экспорт хажмини ошириш ва импортни қисқартириш борасида билдирган танқидий фикрларида  мазкур  корхона ҳам кўзда тутилган. Корхонага айни вақтда 3 минг 500 дан ортиқ деталлар Корея ва Бразиля давлатларидан келтириляпти. Бу ўз ўзидан импорт ҳажмини тубдан қисқартириш ва таркибини оптималлаштириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт кўламини кенгайтириш зарурлигини кўрсатади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, маҳаллийлаштиришга бўлган эътибор кескин ортди. Шу йилнинг март ойида корхонада ташкил этилган кўргазмали семинарда маҳаллий тадбиркорлар четдан келтирилаётган маҳсулотлар билан танишиш баробарида 400 турдаги деталларни ишлаб чиқариш таклифини билдирди. Айни вақтда улар билан маҳаллийлаштириш бўйича дастлабки ўрганиш ва маълумот алмашиш жараёнлари бормоқда.

Юқоридаги ҳаракатнинг давоми сифатида Андижон вилоят Савдо саноат палатасининг кўргазмалар залида ўтган ойда маҳаллийлаштириш таклиф этилаётган автомобилъ маҳсулотлари кўргазмаси йўлга қўйилди. Ишлаб чиқарувчилар бу ерда мутахассислар кўмагида таклиф этилаётган деталлар билан яқиндан  танишмоқдалар.

Тўғри, айни вақтда 6 хил русумдаги автомобиллар учун 110 та корхоналарда зарур деталлар ишлаб чиқарилмоқда. Бироқ бу етарли эмас. Қачонки биз керакли деталларни тўла ўзимизда ишлаб чиқаришга эришсак шунда нарх масаласида  кутилган натижага эришиш мумкин. Кўргазмадан айни шундай натижага эришиш  кўзда тутилмоқда.

Деталларнинг намуналарини кўздан кечираётган тадбиркорларни қизиқтирган саволларга тажрибали мутахассислар атрофлича жавоб бермоқда. Андижон шаҳридаги “АРК Андижон ҳамкор” масъулияти чекланган жамияти томонидан 25 дан ортиқ турдаги резина, пластмасса ва металл маҳсулотлари етказиб берилмоқда. Корхона  жамоаси яна 5 турдаги маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ташаббуси биланг чиқди. Бу ишлаб чиқариш суратининг ўсиши ва қўшимча иш ўринлари яратилишига ҳам олиб келади.

Кўргазма залларида қўшни вилоятлар ва Тошкент шаҳридан  келган изланувчан тадбиркорлар ҳам бор. Бир сўз билан айтганда, корхона ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда. Бу ортиқча харажатни тежайди, автомобилсозликнинг ривожланишига хизмат қилади.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Маҳаллийлаштириш ривожланишга йўл was last modified: Июнь 14th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »