Маъруза янги марраларга руҳлантирмоқда

14 Июнь, 16:04 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 100 марта кўрилди • Комментариев к записи Маъруза янги марраларга руҳлантирмоқда нет

Мамлакатимиз ва жаҳон кенг жамоатчилиги марказида бўлиб турган энг муҳим сиёсий воқеалардан бири жорий йил 9-10 июнь кунлари Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммити ҳисобланади.

Ушбу саммитда Муҳтарам Президентимизнинг иштирок этиши ва сўзлаган нутқи бугун жаҳон сиёсатчилари қатори юртдошларимиз томонидан ҳам теран эътироф этилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида ШҲТ фаолиятини такомиллаштириш, савдо ва транспорт алоқаларини ривожлантириш, хавфсизликни мустаҳкамлашга доир муҳим ташаббусларни илгари суриши билан қатор, ёшлар масаласига иштирокчилар эътиборини қаратиб, ёш авлодда терроризм ва экстремизм мафкурасига қарши қатъий ва барқарор иммунитетни шакллантириш, БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш йўлидаги ҳамкорликни янада кучайтириш, тамаддунлар чорраҳаси – Самарқанд шаҳрида «Ипак йўли» туризм университети ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари мамлакатимиз ёшлари қалбида давлатимиз раҳбарига бўлган фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотиш билан қатор, мана шундай эътибор ва эъзозга лойиқ бўлишга, янгидан-янги марраларни эгаллашга қанот бўлиши ҳақ гап.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ёшларга мурожаати ва уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастурининг қабул қилиниши эса, иштирокчи давлатлар раҳбарларининг ёшларга оид эзгу мақсад ва ғояларнинг ҳаётга татбиқ этилишида дастуриламал вазифасини ўташи аниқ.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу саммитдаги иштирокини кузатар эканман, ҳозирги кунда давлатимизда фаол ва изчил ташқи сиёсат олиб борилаётганига, Муҳтарам Президентимизнинг мана шундай тадбирларда фаол иштирок этиб, халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши, минтақада ва дунёда тинчлик ва ўз-аро дўстликнинг  мустаҳкамланиши учун жон куйдириб ҳаракат қилаётганига яна бир бор амин бўлдим.

Рауаж ОТАРБАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

раиси ўринбосари

Маъруза янги марраларга руҳлантирмоқда was last modified: Июнь 14th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »