Масала муҳим — сессияда кўрилиши лозим

4 Июнь, 16:57 • Қорақалпоғистон Республикаси, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 46 марта кўрилди • Комментариев к записи Масала муҳим — сессияда кўрилиши лозим нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Мактабда ижтимоий тенглик” лойиҳаси доирасида партиянинг Амударё туман Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари мазкур тумандаги умумтаълим мактабларида бўлиб, ўрганиш ишларини олиб боришди.

Унга мувофиқ мактабларда 11 йиллик таълимнинг ташкил этилиш ҳолати, ўқувчиларнинг дарсликлар билан таъминланиши, дарсликларнинг сифати ва педагог кадрлар билан таъминланиш даражаси ўрганилди.

Туманда Халқ таълими бўлимига қарашли 81 та умумий ўрта таълим муассасалари бўлиб, шундан 2017-2018 ўқув йилида 67 та таълим муассасасида 10-синфлар очилиб, ўқувчиларга таълим бериш йўлга қўйилган. Ушбу 67 та таълим муассасасида бугунги кунда 100 та синфларда, 2158 нафар ўқувчи ёшлар таълим олишмоқда.

Мазкур туманда 2017-2018 ўқув йилида таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчилар сони 33599 нафарни ташкил қилади.

Бу кўрсаткич 2018-2019 ўқув йилида 37720 нафарга етиши кутилмоқда. Шу билан бирга айрим таълим муассасаларида ўқувчи сони бино қувватидан ортиб кетиши натижасида қўшимча биноларга эхтиёж сезилмоқда.

Ўрганишлар натижасида тумандаги умумтаълим мактабларида ўқувчилар тўлиқ дарсликлар билан таъминланмаганлиги, инглиз тили фанидан педагоглар етишмаслиги, айрим мактабларда компьютерларнинг эскириб, ишчанлик ҳолати ҳозирги замон талабига жавоб бермаслиги аниқланди.

Шунингдек, Тумандаги бир қатор мактабларнинг бинолари эскириб, ҳатто таъмирлаб бўлмайдиган ҳолатга келганлиги маълум бўлди.

Мазкур масалаларнинг долзарблиги ҳисобга олиниб, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари  бўйича доимий комиссиясининг 2018 йил 21 майдаги 45-сонли мажлисда кўриб чиқилди. Мазкур камчиликлар юзасидан зарурий чоралар кўриш ва уларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари томонидан таклифлар билдирилди ҳамда масаланинг долзарблиги ҳисобга олиниб, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига олиб чиқиш ва тегишли мутасаддилар ҳисоботларини эшитиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши

Матбуот котиби

Масала муҳим — сессияда кўрилиши лозим was last modified: Июнь 4th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »