Машғулот — фаолиятимизда аҳамиятли бўлди

28 Июнь, 14:52 • Хоразм вилояти, Янгиликлар • 119 марта кўрилди • Комментариев к записи Машғулот — фаолиятимизда аҳамиятли бўлди нет

Шиддат билан одимлаб бораётган давр, барча соҳалар каби сиёсий партиялар фаолиятини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали ёритиб бориш заруриятини талаб этмоқда.

Шу ўринда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг режасига мувофиқ, партиянинг барча вилоят кенгаши ходимлари қаторида Хоразм вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари раислари ҳамда ходимларининг кмпьютер саводхонлигини ошириш мақсадида Урганч шаҳар 29-сонли умум таълим мактабида ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинар машғулотларини 15-сон умумтаълим мактаб ўқитувчиси Алишер Мадраимов, партиянинг вилоят кенгаши раис ўринбосари Ҳамдам Аллабергенов, бош мутахассиси Ферузбек Абдримовлар олиб борди ва партия ходимларига компьютер сирларидан сабоқ беришди.

Хилола Холметова, партиянинг Хазорасп туман Кенгаши иш юритувчиси:

– Ҳамкасбларимиз билан бугунги машғулотда фаол иштирок эдик. Семинар жуда ўринли ва қизиқарли бўлиб ўтди. Албатта, шиддат билан бораётган техника асрида янгидан-янги коммуникация технологияларидан хабардор бўлишимиз ва улардан тўғри фойдаланишимиз ишимизни унумдорлигини янада оширади.

Қизғин савол-жавоблар тус олган машғулот давомида иштирокчилар компьютердан фойдаланиш тўғрисидаги билимларини бойитиб олдилар.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Машғулот — фаолиятимизда аҳамиятли бўлди was last modified: Июнь 28th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »