Меҳр ва эъзоз оғушида

4 Июнь, 11:42 • Партия лойиҳаси, Самарқанд вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 31 марта кўрилди • Комментариев к записи Меҳр ва эъзоз оғушида нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд туман Кенгаши ташаббуси билан туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Самарқанд вилояти қизил ярим ой жамияти миллий кенгаши ҳамкорлигида партиянинг “Саховат беназир қадрят” лойиҳаси доирасида муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан қалби ўксик инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, уларнинг дардига дармон бўлиш, имконияти чекланган инсонлар кўнглига ёруғлик бахш этиш мақсадида Самарқанд туманидаги “Нуроний” жамғармасида “Меҳр ва эъзоз оғушида” мавзусида хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Янгиариқ, Урганжи, Чаққа, Қавчинон, Ўрта Арабхона, Юқори Арабхона, Гулбоғ, Бўзи, Чоршанба, Паст Оҳалик, Марказий Арабхона МФЙ фаоллари, имом хатиблар, шу маҳаллаларда яшовчи имконияти чекланган шахслар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, ОАВлари вакиллари иштирок этишди.

Ўзбек халқи бағрикенг ва инсонпарвар халқ, имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлиги бўлган шахслардан ҳеч қачон ўз саховатини аямаган. Юртимизнинг қай бир нуқтасига борманг, ногиронлиги бўлган шахсларга меҳр-мурувват кўрсатилаётгани, шу орқали улар ҳаётдан рози қилинаётганини кўриш мумкин. Шу маънода айтганда, Самарқанд туманида ҳам имконияти чекланган шахсларга яратилаётган шарт-шароитлар, уларнинг фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлаш мутасадди ташкилотларнинг диққат марказидаги асосий вазифалардан саналади. Бу жараёнларда сиёсий партияларнинг, хусусан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ҳам фаол иштирок этаётгани эътиборга лойиқ -дейди тадбирни очиб берар экан туман ҳокими ўринбосари Равшан Ражабов.

Тадбирда тумандаги маҳалла фуқролар йиғинида яшовчи 5 нафар ёши улуғ нуронийларга ҳасса, 4 нафар имконияти чекланган кимсаларга қўлтиқтаёқ ҳамда кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи кексалар учун 5 дона электр чойнаклари топширилди. Шунингдек, Паст Оҳалик ва Марказий Арабхона МФЙда яшовчи ногиронлик аравачасига эҳтиёжманд икки нафар 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачалари тақдим этилди.

— Мени партия фаоллари ва маҳалла вакилларига ногиронлик аравачаси ажратилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатим эътиборсиз қолдирилмади, менга аравача совға қилишди, энди менда яқинларимни безовта қилмасдан, ҳовлида табиат гузалликларини томоша қилиш, бирор бир юмуш билан шуғулланиш имконияти туғилди — дейди Марказий Арабхона маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи  Фотима опа Асламова.

Элёр ДАВЕРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд туман Кенгаши раиси

Меҳр ва эъзоз оғушида was last modified: Июнь 4th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »