МФЙ биноси – маҳалла кўзгуси эмасми?

7 Июнь, 10:53 • Депутатлик гуруҳи, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 31 марта кўрилди • Комментариев к записи МФЙ биноси – маҳалла кўзгуси эмасми? нет

Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев деярли ҳар бир чиқишларида бугун ҳар бир раҳбар идораларда ўтирмай ҳалқ билан юзма-юз мулоқот қилиши, уларнинг дардларини эшитиши ва муаммоларини жойида бартараф этиши лозимлигини айтмоқда.

Аҳамиятли томони, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман Кенгаши ҳам доимий равишда ҳалқ орасида ва уларнинг муаммо ва ташвишлари билан ҳамнафасдирлар.

Куни кеча тумандаги “Сарой” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган аҳоли билан юзма-юз мулоқот ҳам айнан юқоридаги фикримизнинг далилидир. Аҳоли билан мулоқот чоғида халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Нурбек Тожинуров, партия туман Кенгаши раиси Комила Умарова ҳамда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ маҳаллада истиқомат қилувчи фуқороларнинг турмуш шароити, уларни ўйлантираётган масалалар ва ечимини кутаётган муаммолар билан яқиндан танишдилар.

Мулоқот жараёнида “Сарой” МФЙ фуқаролари ва ёш оналар томонидан кутарилган асосий муаммо, маҳаллада мактабгача таълим муассасаси йўқлиги ҳақида бўлди.

Зарофат Очилова, маҳалла фуқароси:

— Биз ҳам фарзандларимизни мактабга тайёр ҳолда боришларини, бахтли болалик онларида дўст-ўртоқлари билан мулоқот қилиб, ўйнаб-кулишларини, чет тилларини билишларини истаймиз. Тўғри, баъзи имконияти бор оилалар туминимиз марказидаги мактабгача таълим муассасаларига жойлаштиришган, аммо болаларни олиб бориш, олиб келиш уларга жуда кўп ноқулайликлар келтириб чиқараётганликлари ҳам айни ҳақиқат.

“Сарой” МФЙ раиси А.Шамсиев бу масала юзасидан тегишли ташкилотларга бир неча марта мурожаат билан чиққанликларини, лекин шу кунгача ҳеч қандай натижа бўлмаганлигини гапириб ўтди.

Ҳақиқатдан ҳам вазиятни ўрганиб ўйланиб қоласан киши “Сарой” маҳалла фуқаролар йиғинида 3620 нафар фуқаро бўлса, шундан 150 га яқини боғча ёшидаги болалар, маҳалла марказида 26-мактабнинг каттагина эски биноси фойдаланишсиз, бўш ётибди, наҳотки шу бинони мактабгача таълим муассасасига мослаштиришнинг имкони бўлмаса. Мутасаддилар қайга қарашаяпти?

Маҳалла фаоллари ишчи гуруҳини “Маҳалламиз биносини ҳам бир кўрингизлар, таъмирга муҳтож, имконини топиб амалий ёрдам берсаларингиз бошимиз кўкка етар эди” деб маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган бино томон бошлади. Ҳақиқатдан ҳам маҳалла биноси таъмирталаб, “тўкилай-тўкилай” деб турибди. Маҳалла биноси — бу маҳалланинг кўзгуси ҳисобланади. Маҳаллага ташриф буюрган одам энг аввало маҳалла биносига қараб бутун бошли маҳаллага баҳо бермайдиларми?!

“Сарой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 26-мактаб директори Фароғат Боқиева мактаб атрофи ўралмаганлиги, бу эса уларга мактаб атрофини ободонлаштиришда анча қийинчиликлар туғдираётганлиги ҳақида куюниб гапирди. Шунингдек, мактаб таъмирга муҳтожлиги, мактаб маъмурияти томонидан имкон қадар таъмирлаш ишлари олиб борилган бўлсада, бино эскилиги туфайли бу ҳолатни қониқарли деб бўлмаслигини ҳам баён қилди. “Сарой” МФЙ фуқароси Ш.Мирзаева эса маҳаллада туман марказига қатнайдиган автобус қўйилса, ишга, ўқишга ёки кундалик юмушлар билан йўлга отланган ҳар биримизни оғиримизни енгил қилган бўлар эди дейди ўз сўзида.

Мулоқот сўнгида туман Кенгаши депутати Н.Тожинуров ушбу ҳолатлар юзасидан албатта тегишли ташкилотларга сўров билан чиқишини, депутатлик назоратини ўрнатиб, ижобий ҳал қилинишига кўмаклашишини айтиб ўтди. Умид қиламизки, депутат кўмагида “Сарой” маҳалла фуқаролар йиғинида мавжуд ечимини кутаётган масалалар ижбий ҳал этилади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

МФЙ биноси – маҳалла кўзгуси эмасми? was last modified: Июнь 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »