Муаммолари бартараф этилсагина сайловчи рози бўлади

21 Июнь, 18:49 • Хоразм вилояти, Янгиликлар • 104 марта кўрилди • Комментариев к записи Муаммолари бартараф этилсагина сайловчи рози бўлади нет

Куни кеча Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутати Тоҳиржон Палвановнинг  Урганч шаҳар “Зиёкор” маҳалла фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашуви ташкил этилди. Очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган учрашувда “Зиёкор” маҳалла аҳолиси томонидан қатор муаммолар ўртага ташланди. Жумладан, маҳаллада истиқомат қилаётган айрим  фуқаролар томонидан чиқинди сувларни тўғри келган жойга ҳамда маҳалла ҳудудидан ўтувчи зеҳкашга ташлаб кетиш ҳолатлари бир неча бор огоҳлантиришга қарамасдан такрорланаётгани тўғрисида гапириб, муаммони бартараф этишга ёрдам сўрашди. Депутат жойнинг ўзида Давлат санитария эпидемиалогия назорат маркази шаҳар бўлимига оғзаки мурожаат этди. Шунингдек, сайловчилар маҳаллада жойлашган “Наврўз” оилавий поликлиникаси аҳолига хизмат кўрсатиш учун талаб доирасида эмаслигини баён этишди. Муолажа олиш ёки касали сабабини аниқлатиш учун узоқ масофани босиб вилоят марказидаги Тиббиёт бирлашмасига боришга мажбур экани тўғрисида эътироз билдиришди. Муаммо депутат Тохир Палванов томонидан ўрганилди ва зудлик билан вилоят Молия бошлиғи билан келишилиб қонун доирасида  40 млн сўм пул ажратиладиган бўлди ва бу муаммоларни бартараф этиш чоралари бошлаб юборилди. Поликлиникада физотерапия ва бошқа тиббий хизматдан фойдаланиш учун шароит яратилган 15 ўринга мўлжалланган кундузги шифохона маҳалла аҳлига хизмат қиладиган бўлди.

Озод Каримов, “Зиёкор” маҳалла фуқаролар йиғини фаоли, тадбир иштирокчиси:

– Депутат Тохир Палвановни сайловчилар орасида тез-тез учратиш мумкин. Ҳар доим ҳолимиздан хабар олади, яшаш шароитимиз билан қизиқади. Муаммоларимизни имконият даражасида бартараф этиб келади. Тиббий кўрикларни ташкил этиши маҳалладошларимизни соғломлаштиришда кўмак бўлмоқда. Бугун қувончимиз чексиз. Маҳалламиздаги оилавий поликлиниканинг тиббий хизмат кўрсатиш аҳволи яхшиланадиган бўлди. Энди даволаниш учун вилоят марказига борадиган қийинчиликлардан халос бўламиз. Маҳалладошларимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз. Инсон қадри улуғланган юртда яшаётганимиздан бахтлимиз.

Мухтасар айтганда, излаганга имкон топилади. Ана шу мақсадларни кўзлаган фаолларимиз ўз сайловчилари билан яқин қариндошлардек мустаҳкам ришта боғлагани, сайловчиларининг муаммоларидан холос этиб уларга қувонч улашаётганида намоён бўлмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Муаммолари бартараф этилсагина сайловчи рози бўлади was last modified: Июнь 21st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »