Навоий вилоятида инновацион кўргазма ташкил этилди

13 Июнь, 18:55 • Навоий вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 25 марта кўрилди • Комментариев к записи Навоий вилоятида инновацион кўргазма ташкил этилди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан Навоий вилоятида ўтказилган “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбир доирасида илм-фан вакиллари, ёш олимларнинг инновацион кўргазмаси бўлиб ўтди. “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси асосида ўтказилган мазкур кўргазмада ёш олимлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий ишланмалари, инновацион технологиялари ва лойиҳалари намойиш этилди.

Кўргазмадан кўзланган мақсад Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида илгари сурилган олимлар томонидан олиб борилаётган илмий ишланмалар ва инновацион ғояларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш, талабаларнинг инновацион фаолиятга бўлган қизиқишлари ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, улар томонидан кичик инновацион корхоналар тузишни рағбатлантириш, олий ўқув юртларининг илм-фан, саноат ва иқтисод билан алоқасини янада мустаҳкамлашга доир устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилди.

Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Навоий вилоятида инновацион кўргазма ташкил этилди was last modified: Июнь 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »