Ногирон ходимлари бўлган ташкилотлар учун ЯИТ 4,7%гача камайтирилди

13 Июнь, 11:09 • Ҳуқуқий маслаҳатхона, Янгиликлар • 81 марта кўрилди • Комментариев к записи Ногирон ходимлари бўлган ташкилотлар учун ЯИТ 4,7%гача камайтирилди нет

Президентнинг 11.06.2018 йилдаги “Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори имзоланди. Ҳужжат матни иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.
Биринчидан, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қуйидаги имтиёзлар ва преференциялар берилади:

  • харидор томонидан инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан давлат мулки объектларини “ноль” харид қийматида сотиш бўйича ўтказиладиган танлов савдолари натижаларига кўра танлов савдоларининг бошқа иштирокчилари билан унинг таклифлари ўртасида тенг шароитлар юзага келган ҳолларда битимни тузиш бўйича устуворлик ҳуқуқи;
  • давлат мулки объекти учун ижара тўловини ушбу объектга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгилаш

Таҳририятдан: шарҳ мазкур қарорга илова эълон қилингандан кейин тўлдирилади, унда имтиёзлар татбиқ этиладиган тадбиркорлик субъектлари тоифалари кўрсатилган.

Имтиёзларни қўллаш тартиби бир ой муддатда тасдиқланиши керак.

Иккинчидан, бу ташкилотларга имтиёзли кредитлар берилади:

  • айланма маблағини тўлдириш учун – 3 ойлик имтиёзли давр билан

18 ойгача муддатга;

  • асбоб-ускуналар ва сарфлаш материаллари харид қилиш учун – 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси бундай кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилади ва кафиллик беришни таъминлайди (тартибга қаралсин).

Учинчидан, шу санадан бошлаб штатдаги ходимларининг 50%и ногиронлиги бўлган шахслардан ташкил топган ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари корхоналари жами ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди 4,7% ягона ижтимоий тўловга тортилади.

3 ой муддатда ижтимоий тадбиркорлик субъектларини аниқлашнинг тартиби ва мезонлари, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва фаолияти эркинлиги кафолатлари ишлаб чиқилиши керак.

Шунингдек, Ҳукумат ногиронлиги бўлган шахсларнинг эркин фойдаланиши учун ҳомийлар ва ҳомийлик олувчиларни боғлайдиган махсус веб-портал яратиш тўғрисида таклифларни кутиб қолади. Порталда ҳомийлар ёрдамига ва қўллаб-қувватлашига ўта муҳтож кишилар ҳақидаги мақолалар ҳамда маълумотлар жойлаштирилади.


Манба: Norma.uz

Ногирон ходимлари бўлган ташкилотлар учун ЯИТ 4,7%гача камайтирилди was last modified: Июнь 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »