Оқдарё туманида «Ёш адолатчилар» қаноти фаолияти ижобий баҳоланди

12 Июнь, 18:56 • Ёш адолатчилар, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 31 марта кўрилди • Комментариев к записи Оқдарё туманида «Ёш адолатчилар» қаноти фаолияти ижобий баҳоланди нет

Бугун жамиятимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотларда фаоллик билан иштирок этиш ва ислоҳотларни амалга оширувчи асосий куч бўлган ёшлар билан тизимли ва кенг кўламли ишлаш борасида Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар» қаноти фаолиятида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Оқдарё туман Кенгаши қошида фаолият юритаётган “Ёш адолатчилар» каноти фаоллари бугун тумандаги уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратишмоқда. Шунингдек, туман ёшларини лаёқатларидан келиб чиқан холда турли хилдаги тўгаракларга жалб қилиш борасида туман Ёшлар иттифоқи ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ишларни амалга оширмоқда.

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов бошчилигида Оқдарё туманида ўтказилган учрашувда ҳам туманидаги «Ёш адолатчилар» қаноти раиси Дилшод Самандаровнинг уюшмаган ёшлар билан ишлаш тажрибаси намуна сифатида яқиндан ўрганилди. Ёш етакчининг бугун туманда амалга ошираётган ишлари ижобий баҳоланиб фаолиятини янада самарали ташкил этиши юзасидан таклифлар билдирилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

Оқдарё туманида «Ёш адолатчилар» қаноти фаолияти ижобий баҳоланди was last modified: Июнь 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »