Оби-ҳаётдан самарали фойдаланиш – муҳим вазифа

7 Июнь, 12:21 • Депутатлик гуруҳи, Наманган вилояти, Янгиликлар • 54 марта кўрилди • Комментариев к записи Оби-ҳаётдан самарали фойдаланиш – муҳим вазифа нет

Маълумки, шу йил 29 май куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида юзага келган ҳолат батафсил таҳлил этилиб, қатор муҳим вазифалар белгиланган эди. Хусусан, оби-ҳаёт тақчиллиги ҳар қадамда сезилаётган ҳозирги шароитда сувдан оқилона фойдаланиш, ғўзаларда кафолатли ҳосил яратиш билан боғлиқ долзарб масалалар юзасидан топшириқлар берилганди. Айни кунларда Наманган вилоятида мазкур йўналишда қандай ишлар амалга оширилмоқда? Навбатдаги вазифалар нималардан иборат?

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгашининг раиси Исроил Жўраев:

— 2 июнь куни халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари ўттизинчи сесссияси туманлар кенгашлари депутатлари иштирокида ўтказилди. Унда партиямиздан сайланган депутатлар билан биргаликда мен ҳам иштирок этдим. Видеоселектор шаклида ўтказилган сессия кун тартибига вилоятда 2018 йилда қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш, сув танқислиги оқибатларини юмшатиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисидаги масала киритилган эди. Сўзга чиққан ҳар бир нотиқ бу йил деҳқончиликда, айниқса, пахтачиликда мураккаб вазият вужудга келаётгани, шунинг учун сув ресурсларидан фойдаланиш алоҳида аҳамият касб этаётганини таъкидладилар.

Шу муносабат билан вилоятда об-ҳаётдан   ҳар томонлама тежаб-тергаб фойдаланиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.  Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ аъзолари дарё ва каналлар, сой, ариқлар, сув омборлари ҳамда насос станциялари фаолияти билан яқиндан танишишга киришдилар. Улар билан бирга халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг депутатлари ҳам ишга киришдилар. Улар жойларда бўлганда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг мамлакатимиз фермерларига Мурожаатини ҳам кенг тарғиб қилиб, унда қўйилган масалаларни кўпчиликка етказмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Олимй Мажлиси Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Шуҳрат Якубов:

— Аввало шуни айтиш керакки, видеоселектор йиғилишида Президентимиз  томонидан сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, оби-ҳаётни тўлиқ бошқариш ва тақсимотини амалга ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди. Биз жойларда сув хўжалиги ходимлари, фермур ва деҳқон хўжаликлари  раҳбарлари билан биргаликда об-ҳаёт танқислиги шароитида  сувни тежайдиган технологиялардан  ўринли фойдаланишни тарғиб қилмоқдамиз. Ҳар бир туманда шу масалага бағишланган семинарлар ташкил этилмоқда.

Ҳозиргача Косонсой, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманлари далаларида сув олиш тараддудини кўраётган фермер хўжаликлари пайкалларидаги суғориш тармоқларининг тозаланганлиги, гидротехник иншоотларни таъмирлангани ва ерларни суғоришга тайёрлиги ҳолатини мутахассислар иштирокида ўрганилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан фикрлар ва зарур тавсиялар  тегишли мутасаддиларга етказилди. Уларни бартараф этиш юзасидан бошланган ишлар назоратга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига асосан,
2018 йил 1 июндан 1 июлгача “Ғўзада кафолатли ҳосил яратиш зарбдор ойлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Наманган вилоятида ташкил қилинган ишчи гуруҳининг фаолиятида депутатлар ҳам иштирок этмоқдалар. Дастлаб вилоятда гуруҳ ишини самарали ташкил қилиш, тегишли маълумотномаларни тайёрлаш штаби, шунингдек, назорат ва тарғибот ишларини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳларини ташкил этиш учун номзодлар аниқланиб, уларнинг таркиби шакллантирилди. Айни пайтда кутилаётган сув танқислигининг салбий ҳолатларини юмшатиш, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувдан самарали фойдаланишни таъминлаш штаби, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув ресурсларидан унумли фойдаланиш, суғориш ишларини ташкил этишни ташкил этишни доимий назоратга олувчи ҳамда  тунги суғориш ишларини ташкил этиш ва назоратга олиш бўйича ишчи гуруҳлар, сувдан оқилона фойдаланиш бўйича тарғибот гуруҳи  фаолияти йўлга қўйилди. Назорат гуруҳи учун махсус саволномалар, шунингдек, тарғибот гуруҳлари учун тезислар тайёрланди ва ҳудудларга юборилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Якубов аъзо бўлган ишчи гуруҳ Чортоқ тумани фермерлари билан ҳам қатор учрашувлар ўтказди. Улардан бири “Вали Доно Омон” фермер хужалиги даласида ташкил этилди. Бунда фермер хўжалиги раҳбари Омонжон Ортиқов, туман ирригация бўлими мутахассиси Неъматжон Нурматов, Катта Наманган магистрал канали бошлиғининг ўринбосари Акрамжон Ҳошимов ва бошқалар об-ҳаётдан самарали ва оқилона фойланиш юзасидан зарур йўл-йўриқ ва маслаҳатлар бердилар.

           Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Оби-ҳаётдан самарали фойдаланиш – муҳим вазифа was last modified: Июнь 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »