Очиқ мулоқотлар тадбиркорликка йўл очмоқда

4 Июнь, 14:43 • Жиззах вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 34 марта кўрилди • Комментариев к записи Очиқ мулоқотлар тадбиркорликка йўл очмоқда нет

Партиянинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ўтказилган сайловчилар билан яккама-якка очиқ мулоқотда партиянинг Ш.Рашидов туман Кенгаши раиси С.Адилов, “Аёллар” қаноти Кенгаши раиси Д.Жўраева, “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши раиси Б.Шукурова, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Д.Каримқулов, Х.Содиқовалардан иборат ишчи гуруҳ туманидаги “Қаҳрамон” МФЙда бўлишди.

Ишчи гуруҳ аъзолари мулоқот давомида ҳудуддаги аҳолининг турмуш тарзи билан танишиб, ҳар бир хонадоннинг ижтимоий-маънавий муҳити, камчилик ва муаммоларини атрофлича ўрганиб чиқди. Ўрганишлар жараёнида фуқаролар томонидан асосан ишсизлик, кўп қаватли турар жойлар атрофида чиқиндиларнинг тўпланиб қолиши, тиббий хизмат кўрсатиш сифати, банклардан кредит олиш билан боғлиқ муаммолар борлиги аниқланди.

Мазкур МФЙнинг Ўзбекистон кўчаси 42 уйда истиқомат қилувчи фуқаро Шавкат Соатов тадбиркорликни ривожлантириш ва қўшимча даромадга эга бўлиш мақсадида ўз ҳовлисидан иссиқхона ташкил қилганлиги, бунга қўшимча яна маблағ кераклиги учун банкдан кредит олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Фуқаро Шавкат Соатовнинг қилган мурожаати асосида Халқ банки Ш.Рашидов туман бўлими бошқарувчиси О.Қушбоқовга Халқ депутатлари Ш.Рашидов туман Кенгаши депутати Д.Каримқулов томонидан депутатлик сўрови чиқарилди. Сўров ўрганиб чиқилиб, Халқ банки Ш.Рашидов туман бўлими бошқарувчиси О.Қушбоқов томонидан кредит олишда ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги фуқарога тушунтирилиб, кредит олиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг топширилиши билан кредит олиши мумкинлиги таъкидланди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Очиқ мулоқотлар тадбиркорликка йўл очмоқда was last modified: Июнь 4th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »