Огоҳлик давр талаби

4 Июнь, 14:56 • Самарқанд вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 191 марта кўрилди • Комментариев к записи Огоҳлик давр талаби нет

Самарқанд шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги “Гўри Амир” маҳалла фуқаролар йиғинида Самарқанд шаҳар ички ишлар бўлими вакили, шаҳар 2-сон ФХДЁ вакили Замира Ахмедова, маҳалла ҳудудидаги 8-умумтаълим мактаб директори Нигора Суяровалар иштирокида “Ёшлар тарбиясига барчамиз масъул” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда вояга етмаганлар, ёшлар, айниқса, мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида таълим даргоҳлари, оила, маҳалла, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш, жамиятда ота-оналарнинг ролини ошириш билан бирга ёш­ларимизнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий қарашларини юксалтиришга ҳамда қонунларга ҳурмат руҳини шакллантириш масалалари кун тартибидаги асосий масала бўлди.

Нигора Суярова, 8-умумтаълим мактаб директори:

– Биз шу қадар шиддат билан ривожланаётган даврда яшаяпмизки, ахборот алмашиш, маълумотга эга бўлиш йўллари кўпайиб кетган. Бу эса баъзи бадниятли кимсаларга янги-янги йўлларни очиб бермоқда. Бундай тузоқга эса афсуски кўп ҳолларда вояга етмаган, ҳали қадамини қайси тарафга ташлаш ҳақида ўзининг мустақил ва қатъий фикрига эга бўлмаган ёшларимиз тушиб қолмоқда. Муҳтарам юртбошимиз томонидан куюнчаклик билан “Ўз болангни ўзинг асра!”, деган тамойилнинг илгари сурилаётгани, огоҳликка чорлаётгани ҳам бежиз эмас, албатта. Баъзан шундай вазиятларга дуч келамизки, фарзанди тарбияси ҳақида гап кетганда ота-оналар “боламни ҳар томонлама таъминлаб қўйганман, ҳеч нарсадан ками йўқ, яна нима қилишга ҳам ҳайронман” деб боши қотади. Тарбия фақат болани устини бут, қорнини туқ, истаганини муҳайё қилиш эмаслигини ўзлари ҳам яхши англаб етишмайди. Шунинг учун ҳам бизлар ҳар биримиз “бу менинг фарзандим эмас-ку” деб хотиржамликка берилмай маҳаллалар, оилалар, масъул идоралар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни янада кучайтиришимиз, фарзандларимизни назоратсиз қолдирмасдан, бўш вақтларини мазмунли ва тўғри ташкил этишимиз, бу борада эса энг аввало ота-оналарни фарзанд тарбиясида масъулиятини оширишимиз лозим деб ўйлайман.

Тадбир давомида Самарқанд шаҳрида ёшлар, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан шаҳар ички ишлар ходими сўзга чиқиб ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтди. Тадбирда иштирок этган ота-оналар, маҳалла фаоллари болаларни ёзги таътилини мароқли ўтишлари ҳамкор ташкилотлар иштирокида китобхонлик кечалари, спорт мусобақалари кўпроқ ташкил этиш лозимлиги юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Муҳиба БАБАБЕКОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши раиси

Огоҳлик давр талаби was last modified: Июнь 4th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »