Оила бахтли бўлса — жамият мустаҳкам бўлади

22 Июнь, 15:21 • Давра суҳбати, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 41 марта кўрилди • Комментариев к записи Оила бахтли бўлса — жамият мустаҳкам бўлади нет

Халқимизда оила муқаддас даргоҳ саналади. Ҳар бир ёш оила қуришдан олдин унга маънан ўзини тайёрлаб бориши лозим. Бу борада ота-оналарнинг, оила бошиларнинг билим ва кўникмаларини бойитиш ҳамда масъулиятини  янада ошириш муҳим аҳамиятга эга.

Шу ўринда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят, Урганч шаҳар Кенгашлари ҳамда “Оила” илмий-амалий маркази Урганч шаҳар бўлими ҳамкорликда Урганч шаҳридаги “Зиёкор” маҳалласида “Фуқаролик жамиятида шахс тарбияси ва унда оила институтининг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказишди.

Давра суҳбатида партия фаоллари, депутатлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари  ҳамда мазкур маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

Тадбирни “Зиёкор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Атабой Сапаев кириш сўзи билан очиб берди ва олиб борди.

Иштирокчиларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти, унинг жойларда ижросини таъминланиши, бу жараёнга партиянинг муносабати сезиларлидир.

Жамиятда оила фаровонлигини устувор вазифа деб билган Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, фуқаролар, айниқса, хотин-қизлар орасида ташкил этилаётган “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Оила-жамият кўрки”, “Юксак маънавиятли ёшларни тарбиялаш энг муҳим вазифамиз”, “Фарзандлар тарбиясига бирдек масъулмиз” каби мавзуларда қатор тадбир ва давра суҳбатлари ташкил этилаётгани ёшларни авваломбор, оиласига бўлган садоқати ва меҳрини оширишга ҳизмат қилмоқда. Айниқса партиянинг Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган ҳар йили халқимиз илиқ кутиб оладиган, анъанага айланган “Адолатли қайнона”, “Йилнинг энг фаол, оқила аёли” кўрик-танловларининг ўтказилиши, танлов шартлари ўринли, оилани мустаҳкамлашда тарбиявий аҳамиятга эгалиги билан аёлларимизнинг оиладаги ва жамиятдаги ўрни нақадар беқиёс эканини қайта-қайта намоён этмоқда. Айни пайтда барча ҳудудларда танловнинг туман ва шаҳар босқичлари тантанали бошлаб юборилган.

Шунингдек, тадбир давомида партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Манзура Назарқулованинг “Оилаларни мустаҳкамлашда “Адолат” СДПнинг ўрни”, “Оила” илмий-амалий маркази Урганч шаҳар бўлими раиси Санжарбек Тангрибергановнинг “Фуқаролик жамиятида шахс тарбияси ва унда оила институтининг ўрни”, Урганч давлат университети психологи Наргиза Абдуллаеванинг “Оила бахтли бўлса-жамият мустаҳкам бўлади” мавзулардаги  маърузалари тингланди.

Наргиза Собирова, маҳалла фаоли, тадбир иштирокчиси:

– Тадбир давомида соҳа мутахассислари томонидан оилани мустаҳкамлаш борасидаги ўринли фикр ва мулоҳазаларни эшитдик. Мавзуга доир ўрганиш натижалари ва айрим оилалардаги нотинчлик ва ажримларнинг келиб чиқиш сабабини асослар билан тушинтириб беришди. Айрим оилалардаги нотинчлик, ажримларнинг олдини олиш, турмуш қураётган ёшлар билан алоҳида суҳбатлар ўтказиш каби чора тадбирларни ўртоқлашдик ва ҳамкорликда тарғибот ишларини кўпроқ олиб бориш тақлифини қўллаб-қувватладик.

Тадбир сўнгида маҳалла фаолларининг фикр ва мулоҳазалари, таклифлари ўртага ташланди ва муҳокама этилди.

Иштирокчилар ўзлари қизиққан саволларга соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар олишди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Оила бахтли бўлса — жамият мустаҳкам бўлади was last modified: Июнь 22nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »