Оилалар мустаҳкамлигида шахс тарбияси

13 Июнь, 11:45 • Тадбир, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 106 марта кўрилди • Комментариев к записи Оилалар мустаҳкамлигида шахс тарбияси нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамкорликда  Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Фуқаролик жамиятида шахс тарбияси ва унда оила институтининг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари, ўқитувчи-педагоглар, талабалар, партия фаоллари ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти, унинг жойларда ижросини таъминланиши, бу жараёнга партиянинг муносабати ҳамда жамиятда оилаларнинг мустаҳкамлигини кучайтириш, ажримларнинг олдини олишда авваломбор шахснинг тарбияси энг муҳим мезон эканлигига эътибор қаратилди.

Тадбирни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ислом тарихи ва фалсафаси факультети декани кириш сўзи билан очиб берди.

Суҳбат давомида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази кичик илмий ходими Мухлиса Мирзаева ўз нутқида “Оила” марказининг мақсад-вазифалари хусусида гапирар экан, бу йўлда “Адолат” партияси билан ҳамкорликда қатор учрашувлар ўтказиб келинаётганини айтиб ўтди. Шунингдек, марказ томонидан жамиятда шахснинг тарбиясини кучайтириш, оилаларда соғлом муҳитни шакллантиришда, эр-хотиннинг тарбиясини яхшилашда, оиланинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича қатор чора-тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Мазкур амалий ишлар оилаларнинг фаровонлигини, хотиржамлигини оширишда, ажримларнинг олдини олишда, оиланинг ички муносабатларини яхшилашда муҳим аҳамият касб этаётганлигини таъкидлади.

Феруз Жўраев, партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари:

— Бугунги кунда ёшларнинг тарбиясига жиддий қараш, уларни оилага тайёрлаш долзарб масалалардан биридир. Суҳбат давомида ёшларимиз мулоҳазаларида оиланинг мустаҳкам бўлишида моддият муҳим ўринда туради деган, фикрлар борлигига гувоҳ бўлдик. Оилаларда соғлом муҳитни шаклланишида, ажримларнинг камайишида энг аввало, ҳар бир шахсда тарбия бўлиши лозимлиги тушинтирилди. Маълумотларга кўра, оилаларда ажримларнинг кўпайишининг сабабларидан бири бу ёшларнинг тарбияси билан боғлиқдир. Албатта, бу борада партия Кенгашимиз ҳам ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ёшларнинг маънавий камолоти йўлидаги амалий ишларни давом эттиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти Нигора Юсупова, “Оила” маркази илмий ходими Доно Қаландаровалар ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда шахс тарбиясидаги муаммолар, ажримлар кўпайишининг сабаб-оқибатлари ҳақида статистик маълумотлар ҳамда уларни бартараф этишдаги режалар ҳақида гапириб ўтишди. Шунингдек мутахассислар ёшларни қизиқтирган саволларига ҳаётий мисоллар билан жавоб беришди. Долзарб мавзу юзасидан ўтказилган суҳбат, баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Камолиддин Эргашев, Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабаси:

— “Адолат” партияси томонидан ташкиллаштирилган тадбир мавзу жиҳатдан долзарблиги билан бизда катта қизиқиш уйғотди. Унда келтирилган маълумотлардан хулоса чиқарган ҳолда, ҳар бир ёш оила қуришдан олдин унга маънан ўзини тайёрлаб бориши лозимлигини тушиниб олдик. Халқимизда оила муқаддас даргоҳ саналади. Унинг муқаддаслигини мустаҳкамлашда биз ёшлар масъулият билан қарашимиз лозим деб, ўйлайман.

Дарҳақиқат, жамиятимизда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда, уларнинг онгига умуминсоний ва миллий қадриятларни сингдиришда, ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларда тарбияга эътибор қаратишда партия томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг аҳамияти беқиёс. Албатта, шахс ва оила жамиятнинг бир бўлаги экан, унинг мустаҳкамлигини таъминлаш йўлида партия ва марказ олдида ҳали қилиниши лозим бўлган эзгу ишлар талайгина. Хулоса ўрнида айтиш жоиз, ҳар бир шахс ҳаёт қонунларига масъулият билан ёндашсагина, жамиятимизда мустаҳкам оилалар сони кўпаяверади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши Матбуот хизмати

Оилалар мустаҳкамлигида шахс тарбияси was last modified: Июнь 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »