Олмазор туманини ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди

29 Июнь, 19:46 • Расмий хабарлар, Сиёсат, Янгиликлар • 105 марта кўрилди • Комментариев к записи Олмазор туманини ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди нет

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 29 июнь куни Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Маҳаллий бюджетлар мустақиллигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида Олмазор туманида 5 миллиард сўмдан зиёд маблағ қолгани, бу ҳудуддаги муаммоларни ҳал этиш, янги лойиҳаларни амалга оширишга асос бўлиши таъкидланди.

Лекин туман кўпгина кўрсаткичлар бўйича ривожланишдан орқада қолаётгани танқид қилинди. Хусусан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми Тошкент шаҳридаги ўртача кўрсаткичдан 2 баробар, хизмат кўрсатиш кўлами 3 баробар кам экани кўрсатиб ўтилди.

Мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ишламаётган заводларни тиклаш, янги корхоналар ташкил этиш, тадбиркорлик ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш ҳисобидан одамларга даромад манбаи яратиш зарурлиги қайд этилди. Туманда 15 мингта иш ўрни ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Матбуот хизмати

Олмазор туманини ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди was last modified: Июнь 29th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »