Қонун лойиҳаси муҳокамаси: энди тест синовлари ўрнига иншо ва ижодий имтиҳон топшириладими?

9 Июнь, 15:46 • Давра суҳбати, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 136 марта кўрилди • Комментариев к записи Қонун лойиҳаси муҳокамаси: энди тест синовлари ўрнига иншо ва ижодий имтиҳон топшириладими? нет

Барчамизга яхши маълумки, айни кунларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 172 бандида қабул қилиниши белгиланган “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси мутасадди вазирлик ва идоралар мутахассислари ва экспертларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилиб, жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази фаоллар залида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд вилоят бўлими, вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят мактабгача таълим бошқармаси, вилоят ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, олий таълим муассасалари ҳамкорлигида ўтказилган “Таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш истиқболлари” мавзусидаги давра суҳбатида ушбу қонун лойиҳаси илмий жамоатчилик билан кенг муҳокама қилинди.

Тадбирни кириш сўзи билан партия вилоят Кенгаши раиси Муҳиба Бабабекова очиб берар экан, ушбу қонун лойиҳасининг янги таҳрири ишлаб чиқилишида бир қатор чет давлатларининг илғор тажрибалари ҳисобга олингани, Қонуннинг янги таҳририга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар, хусусан, янги таҳрирдаги қонун лойиҳасида боблар сони 5 тадан 12 тага ва моддалар сони 34 тадан 70 тага етказилгани, амалдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 33 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб мазмунан бойитилгани ҳамда илғор хорижий давлатларнинг тажрибаларини инобатга олган ҳолда яна 36 та янги модда киритилганлиги тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Ҳилола Рахимова, вилоят мактабгача таълим муассасалари бошқармаси бошлиғи ўринбосари:

– Барчамизга маълумки мактабгача таълим ўзлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини бўлиб, бу соҳада ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда жуда катта ўрин тутади. Бежизга айтишмаган болалар 5-ёшгача бутан умри давомида олиши мумкин бўлган билимларнинг 70 % олади деб. Шу сабабдан ҳам мактабгача таълим тизимида тарбиячилар, педагог ходимларни тайёрлаш, ўқитиш тизимига, кадрлар салоҳиятига алоҳида эътибор қаратилишини хоҳлар эдим. Бу йўналишга қабул қилинишидан аввал тест синовлардан эмас, иншо ва ижодий имтиҳонлар топшириш орқали ўтса ва ёзилган иншосига қараб қабул қилиш ёки қилмаслик ҳуқуқи белгилаб қўйилса яхши бўлар эди.

Нодир Самиев, вилоят халқ таълими бошқармаси вакили, тадбир иштирокчиси:

– Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси мукаммал ва изчил тузилган. Барчамиз биламизки, таълим даргоҳларида рус тили, ингилиз тили каби фанлар икки гуруҳга бўлиб ўтилади. Истардимки, математика фани ҳам худди шунлай икки гуруҳга бўлинган ҳолда, ҳар бир бола билан индивидуал ишлаш имкони яратилган ҳолда ўтказилса, чунки, физика, кимё шу каби бошқа аниқ фанларни мукаммал ўзлаштириш учун энг аввало математикадан пойдевор бўлиши лозим.

М.Пардаев, профессор, тадбир иштирокчиси:

– Олий ўқув юртларига қабулда тест синовларини бекор қилиниши, олий таълимга иккинчи мутахассислик бўйича ўқувлар фақатгина сиртқи ўқув шаклида бўлиши тарафдориман.

Қизғин, баҳс мунозараларга бой тарзда ўтган тадбирда билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазаларда асосий эътибор таълим соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимига, шунингдек таълим сифатини яхшилашга, ўқитувчиларнинг обрў-эътиборини оширишга, уларнинг ижтимоий ҳимоясига қаратилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Қонун лойиҳаси муҳокамаси: энди тест синовлари ўрнига иншо ва ижодий имтиҳон топшириладими? was last modified: Июнь 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »