Паркентда “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди

27 Июнь, 10:45 • Тадбир, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 35 марта кўрилди • Комментариев к записи Паркентда “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди нет

Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан Паркент туманидаги Мусиқа ва санъат мактабида “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши вакиллари, партиянинг Тошкент вилояти шаҳар, туман  Кенгашлари раислари, Халқ депутатлари вилоят ҳамда шаҳар, туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда ҳамкор ташкилот вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб туман иқтидорли ёшларининг ичодий ишлари “Тинчлик менинг нигоҳимда” номли расмлар кўргазмаси ва китоб ярмаркаси тақдимоти билан танишишди. Ёшларнинг Ватанни мадҳ этувчи шеър ва ҳикояларини узида жамлаган китоблари ҳамда “Баркамол авлод болалар ижодиёти маркази”да таълим олувчи ёшларнинг тинчликни тараннум этувчи суръатлари иштирокчиларда катта таассурот уйғотди.

Шунингдек, тадбир доирасида “Тинчлик тараққиёт негизи” мавзусида семинар ташкил этилди. Семинарда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов, Тошкент вилояти бош имом хатиби ўринбосари Нурали Мавлонов, Тошкент вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизга қарши курашиш бошқармаси тезкор вакили Ёрқин Мамуров ва вилоят “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази бошқармаси бошлиғи ўринбосари Оллоёр Бобоновлар ўзларининг маърузалари билан иштирок этишиб, йиғилганларга юртимизда ҳукум сураётган тинчлик, осойишталик ва фаровонликни асраш, бугун дунёда авж олаётган терроризм, экстремизмнинг кўплаб давлатлар ривожига тўсқин бўлаётгани бу жараёнларни бизнинг озод ва мустақил юртимиздан анча олисда деб бефарқлик қилмасдан доимо огоҳ бўлиш, ёшларимизни бундай салбий иллатлар таъсирига тушиб қолишдан асраш, бунинг учун нафақат юртимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш, балкий ёшлар тарбиясида оила, маҳалла ва кенг жамоатчиликнинг рўлини ошириш борасида ҳам бир қатор фикрларни билдириб ўтишди.

Куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар тумандаги “Наврўз” номидаги 11-сонли мактабгача таълим муассасасида партия вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган “Адолат тахтачаси” номли шахмат майдончасининг очилиш маросимида иштирок этишиб, мазкур МТМда жажжи болажонларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди. Тадбир доирасида муассаса тарбияланувчилари ўртасида шахмат ўйини мусобақаси ташкил этилиди. Жажжи кичкинтойлар томонидан намойиш этилган турли хил куй-қўшиқ ва рақслар иштирокчиларга бир олам завқ улашишди.

Мазкур маданий-маърифий тадбир доирасида Паркент туманининг “Истиқбол” МФЙга ҳам ташриф буюрилиб, маҳалла фаоллари билан суҳбат ўтказилди. Маҳаллада фуқароларга яратилган шароитлар, аҳолини ўйлантириб келаётган муаммолар яқиндан ўрганилди.  Суҳбат якунида партия ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Энг тоза хонадон”, “Энг тоза кўча”, ва “Энг тоза маҳалла” кўрик танловларининг туман босқичи ғолиблари тақдирланди.

 Нилуфар АЛИМОВА, “Истиқбол” МФЙ хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий кадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис:

 –Бугунги кунда маҳаллада 3200 нафар фуқаро истиқомат қилмоқда.  Биз иложи борича ҳар бир фуқаро, ҳар бир хонадон билан алоҳида ишлашга, уларни қийнаётган муаммоларга ижобий ечим топишга ҳаракат қиламиз. Бунда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг туман Кенгаши билан ҳамкорликда амалга ошираётган лойиҳаларимиз ижобий самара бермоқда. Хусусан, партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида маҳалламизда олиб борилаётган тушунтириш ишлари натижасида маҳалламиз ободлиги кундан кунга чирой очиб бормоқда.  Маҳалладошларнинг ҳам атроф-муҳит озодалигига бўлган эътибори ортиб “Энг обод маҳалла” республика кўрик танловида фахирли иккинчи ўринни қўлга киритдик.

Бугун амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси ҳар бир фуқаронинг манфаатини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш орқали жамиятда тинч-хотиржам, фаровон муҳитни мустаҳкамлашга қаратилмоқда. Аммо юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга қарамасдан, юрт тинчлигига рахна солувчи,  мустақил йўлини танлашда адашган ёшларимиз орамизда учраб турганлиги улкан фожия. Бу каби кенг жамоатчилик иштирокидаги тадбирларни ўтказишдан кўзланган мақсад ҳам ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида кенг жамоатчиликнинг фикр ва таклифларини ўрганган ҳолда амалий ишларни олиб бориш, ёшларни юрт тақдирига дахлдорлик ҳиссида тарбиялашга қаратилган.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

 

 

Паркентда “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди was last modified: Июнь 27th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »