Партия депутатлик гуруҳи томонидан сессияга 3 та масала киритилди

6 Июнь, 11:58 • Навоий вилояти, Сессия, Янгиликлар • 28 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия депутатлик гуруҳи томонидан сессияга 3 та масала киритилди нет

Куни кеча Навоий вилоятида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда халқ  депутатлари Навоий вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи томонидан сессияга 3 та масала киритилди.

Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан жорий этилган “Мактабда ижтимоий тенглик масалалари” лойиҳаси доирасида, вилоятдаги уюшмаган ёшларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати юзасидан ва партиянинг “Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси доирасида олиб борилган ўрганиш-таҳлил натижалари сессия кун тартибига масала қилиб киритилди.

Ўрганишлар давомида, шаҳар ва туманлардаги айрим умумтаълим мактабларида дарсликлар етишмаслиги, методик қўлланмалар етарли эмаслиги, янги дарсликларда хатоликлар мавжудлиги, олий ўқув юртини тамомлаб ишга қабул қилинган ёш педагогларнинг билим салоҳиятининг етарли эмаслиги, ўқитувчининг асосий вақти ўз устида ишлашдан кўра, кўпроқ педагог юклама ҳужжатларни тайёрлаш учун кетаётганлиги, фанлар бўйича тайёр кўргазмалар ва мультимедиавоситаларни мавжуд эмаслиги аниқланди.

Шунингдек, умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг  ижтимоий тенглигига салбий таъсир қилаётган мақсадсиз пул йиғимларни олдини олиш бўйича ота-оналар ва кенг жамоатчилик ўртасида ўтказилган сўровномада мактаб фонди, синф фонди, мажбурий обуна, хайрия китоб марафони, синф пардаси ва бошқа ташкилий масалалар учун ўқувчилардан маблағ йиғилаётганлиги аниқланди.

Вилоят бандлик бош бошқармаси берган маълумотларга кўра, жорий йилнинг апрель ҳолати бўйича вилоят ёшларининг 2385 нафари бандлик масаласида мурожаат қилган бўлиб, шундан 1059 нафари ишга жойлаштирилган, 59 нафари қайта касбга тайёрлашга йўналтирилган ҳамда 1127 нафари жамоат ишларига жалб қилинган.

Уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят миқёсида жами 20 маротаба меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, 6755 нафар уюшмаган ёшлар жалб этилди.

Партиянинг “Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг вилоятдаги ижроси, фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг ички йўлларга оид қонунчиликка риоя этиш ҳолати юзасидан ўрганиш олиб борилганда жисмоний ва юридик шахслар томонидан маҳаллалар ичидаги йўллар ҳолатига зарар етказиш, йўлларни бузиш, ўзбошимчалик билан ковлаб қувурлар ётқизиш, йўлларда чуқурлар, ёриқлар ҳосил қилиб, уларни асл ҳолатида таъмирламаслик сабабларини таҳлил этиш, шу каби ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда белгиланган мажбуриятларни бажармаслик (“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18 ва 24-моддаси) ҳолатларини аниқлаш бўйича тизимли мониторинг ишларини ташкил этиш ва қонунбузарларга нисбатан тегишли жазо чораларини қўллаш амалиётини ўрганишни талаб этмоқда.

Мавжуд юқоридаги ҳолатлар юзасидан ўрганиш ишлари ва таҳлилий материаллар сессия кун тартибида муҳокама қилиниб, мазкур ҳолатлар юзасидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва қонуний чоралар кўриш юзасидан тегишли мутасаддилар бошчилигида ишчи гуруҳлари тузилди. Сессия кун тартибидаги барча масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Партия депутатлик гуруҳи томонидан сессияга 3 та масала киритилди was last modified: Июнь 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »