Партия лойиҳалари электорат эътиборида

8 Июнь, 11:49 • Депутат минбари, Депутатлик гуруҳи, Муносабат, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 168 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия лойиҳалари электорат эътиборида нет

Президентимиз раҳнамолигида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўтган йил Президентимиз Шавкат Мирзиёев бир неча бор соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишларида, жойлардаги тиббиёт муассасаларига ташрифи чоғида касалликларни профилактика қилиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш зарурлигини таъкидлаган эди.

Шу муносабат билан партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик”, “Адолат қонун устуворлигида”, “Мактабда ижтимоий тенглик масалалари”, «Саҳоват — беназир қадрият» ва “Фарзандлари соғлом юрт — қудратли бўлур” лойиҳалари доирасида Қўқон шаҳридаги 3-сонли оилавий поликлиникаси Ўзбекистон “Адолат” СДП халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликда ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Мисол тариқасида, партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида фуқаролар билан юзма-юз мулоқотлар ташкил этиш, партиянинг Қўқон шаҳар Кенгашида партия фаоллари ва партия электоратидан иборат ишчи гуруҳлари тузилиб, ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари маҳалла фуқаролар йиғинларида халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил этилиб, патронаж хизматлари сифатли амалга оширилди.

Партиянинг амалий ҳаракатлар дастурида кўзда тутилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида Қўқон шаҳар бўйича мавжуд бўлган мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларининг 20 фоизида синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашларнинг даврийлиги, тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатлари партия фаоллари, маҳаллий депутатлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди.

Шунингдек, “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори!” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг сешанба куни Қўқон шаҳар 3-сонли оилавий поликлиникаси ходимларига мамлакатимиз ва хорижда рўй берган энг муҳим воқеа-ҳодисалар, соғлиқни сақлаш соҳасига тегишли бўлган ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини кенг миқёсда тушунтириш ва поликлиника ходимларининг сиёсий саводхонлигини ошириб бориш йўлга қўйилди.

Партиянинг деярли барча лойиҳалари ижтимоий йўналишга йўналтирилганлиги биз шифокорларнинг партия ва унинг депутатлик гуруҳлари билан самарали ишлар йўлга қўйилишига сабаб бўлади.

 

Эъзозхон АХМЕДОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутати

Партия лойиҳалари электорат эътиборида was last modified: Июнь 8th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »