Партия лойиҳаси мактабгача таълим муассасаларида амалда

8 Июнь, 19:00 • Партия лойиҳаси, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 37 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия лойиҳаси мактабгача таълим муассасаларида амалда нет

Маълумки, фарзандларимизни соғлом ва баркамол, илм маърифатли бўлиб вояга етишлари учун муносиб ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида умумўрта таълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларида партиянинг “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур”, “Ватан келажаги ёшлар қўлида” каби лойиҳалари доирасида олиб борилаётган ишлар партиянинг сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғояларни амалдаги ифодасини намоён этмоқда. Шундай лойиҳалардан бири “Мактабгача таълим-кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳасидир. Мазкур лойиҳа доирасида мактабгача таълим муассасаларида яратилаётган имкониятлардан қай даражада фойдаланилаётганини аниқлаш билан бир қаторда ечимини кутаётган муаммоларни аниқлаб бартараф этиш чора тадбирлари болажонларимизни ўсиб, улғайиб вояга етишида аҳамиятли бўлмоқда.

Мазкур лойиҳа Хоразм вилоятида ҳам қизғин кечмоқда. Ҳусусан, Хонқа туман Кенгаши фаоллари лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган сўровнома асосида тумандаги 30 та мактабгача таълим муассасасидаги тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Партия фаоллари, депутатлари, “Фуқароларни ўзини  ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Хонқа туман Кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Хонқа туман мактабгача таълим бўлими вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ, туманда фаолият юритаётган мактабгача таълим муассасаларида бўлиб, ижобий ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда муаммолар билан қизиқишди ва бартараф этиш чора тадбирларини излашди. Жумладан, 6,7,19 МТМларида ўйин майдони, мебель ва жиҳозларнинг етарли эмаслиги аниқланди. Моддий-техник аҳволи ўрганилганда 4, 26-сон МТМни хажмини кенгайтириш, туманда рус тилига ихтисослаштирилган МТМ 1 та бўлганлиги боис, заруриятдан келиб чиқиб яна биттага кўпайтириш муҳимлиги, рус тили фани бўйича мутахассислар етишмаслиги, Машғулотлар ўтказиш учун амалий дидактик материаллар, услубий қўлланмаларнинг етишмаслиги ҳамда канализация тизими фаолиятидаги нуқсонлар аниқланди.

8,10, 28, 37, 49-сон МТМнинг моддий-техник аҳволи капитал таъмирга мухтожлиги, моддий техник базасини янгилаш лозимлиги маълум бўлди. 8,42-сон МТМ атрофини девор билан ўраб олинмагани эса ишчи гуруҳ аъзоларининг эътиборини тортди. Шунингдек, 1, 12, 13-сонли ва бошқа МТМларининг аксарияти моддий-техник аҳволи яроқсиз ҳолга келиб қолгани, иссиқлик манбаи ҳам йўлга қўйилмагани маълум бўлди.

Зеваржон Юсупова, партиянинг Хонқа туман Кенгаши раиси:

– Ўрганишдаги аниқланган муаммо ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари режалаштирилди. Туман Кенгаши депутати Дилбар Юлдошева томонидан туман мактабгача таълим бўлимига, туман Ҳокимлигига, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгашига депутатлик сўрови юборилди. Айни пайтда депутатлик сўровларининг ижроси назорат остига олинган.

Фарзандларимизни баркамол комил инсонлар қилиб улғайишида мақсадли имкониятларни яратиб беришга барчамиз бирдек масъул эканимизни унутмаслигимиз керак. Зеро, Ватан келажаги  ёшлар қўлида!

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Партия лойиҳаси мактабгача таълим муассасаларида амалда was last modified: Июнь 8th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »