Партия шиори Амударёлик ёш инноваторларни бирлаштирди

4 Июнь, 14:04 • Қорақалпоғистон Республикаси, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 177 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия шиори Амударёлик ёш инноваторларни бирлаштирди нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Амударё туман Кенгаши томонидан Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида илм-фан вакиллари ва тумандаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг инновацион кўргазмаси бўлиб ўтди. “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси асосида ўтказилган мазкур амалий кўргазмада иқтидорли ёшларнинг илмий ишланмалари, инновацион технологиялари ва лойиҳалари намойиш этилди.

Инновацион кўргазмадан кўзланган мақсад Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида илгари сурилган инновацион ғояларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш, касб-ҳунар коллежларининг инновацион инфратузилмасини кучайтириш, ёшларнинг инновацион фаолиятга бўлган қизиқишлари ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, улар томонидан кичик инновацион корхоналар тузишни рағбатлантириш, ўқитувчилар ва ходимларнинг инновацион фаоллигини ошириш, касб-ҳунар коллежларининг илм-фан, саноат ва иқтисод билан алоқасини янада мустаҳкамлашдан иборат.

Кўргазмада 20 га яқин ёш инноваторлар ўзларининг дизайн, архитектура, муқобил энергия, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик йўналишларидаги инновацион ишланмалари билан фаол иштирок этдилар.

Иштирокчилар орасидан  Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчилари Асадбек Султоновнинг янги типдаги намунали уйлар лойиҳаси макети ва чизган расмлари, Аброрбек Хайтбоевнинг инновацион “Амударё чойхонаси” лойиҳаси макети ва Рахимова Севаранинг дизайнерлик ишлари, аёллар либослари чизмалари, гўзаллик салони стенди иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, Манғит иқтисодиёт коллежи ўқувчилари Баҳтиёр Қутимовнинг маиший хизмат кўрсатиш бўйича инновацион лойиҳаси ва Асадбек Султоновнинг қоп ишлаб чиқариш бўйича инновацион лойиҳаси, Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Отабек Ўтамуротов яратган инновацион кема, экскаватор технологиялари мукаммаллиги ва давлатимизнинг бугунги ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим аҳамият касб этиши билан йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Инновация кўргазмасида фаол иштирок этган ўқувчилар партиянинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот котиби

Партия шиори Амударёлик ёш инноваторларни бирлаштирди was last modified: Июнь 4th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »