Партия ташаббуси билан “Наврўз” МТМда шахмат майдончаси ташкил этилди

26 Июнь, 19:41 • Тадбир, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 160 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия ташаббуси билан “Наврўз” МТМда шахмат майдончаси ташкил этилди нет

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 30 Сентябрдаги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириб болалар қамровини  ошириш шароитларини яратиш борасида бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, партиянинг “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида Паркент туманидаги “Наврўз” мактабгача таълим муассасасида жажжи болажонларимиз учун шахмат майдончаси ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари А.Рахмонов бошчилигида партия депутатлари ҳамда туман раислари мазкур МТМга ташриф буюриб бу ерда болажонларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати

 

Партия ташаббуси билан “Наврўз” МТМда шахмат майдончаси ташкил этилди was last modified: Июнь 26th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »