Раҳбар кадрлар етиштиришнинг замонавий тизими

14 Июнь, 15:37 • Муносабат, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 81 марта кўрилди • Комментариев к записи Раҳбар кадрлар етиштиришнинг замонавий тизими нет

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида “Биз партиялар сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдиришимиз лозим. Сиёсий партиялар ходимлари партия ишида тобланиши, шундан сўнг давлат органлари ва ҳокимликлар тизимидаги турли лавозимларга, жумладан, депутатлик лавозимларига асосий захира бўлишлари даркор” дея олдимизда турган аниқ вазифаларни кўрсатиб берган эдилар.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор бу борада ташкилий, ҳуқуқий вазифалар ва уни амалга ошириш механизмларини аниқ қилиб белгилаб берди.

Қарорда келтирилишича, энди 3 йилда бир марта истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича “Тараққиёт” республика танлови ўтказилади. Танловда таянч олий маълумотга ва тегишли соҳада раҳбарлик лавозимида камида уч йил иш тажрибасига эга, 30 ёшдан 45 ёшгача бўлган (45 ёш ҳам қўшилган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин. Танлов ғолибларига бериладиган имтиёз ва ваколатлар  уларнинг раҳбарлик лаёқатларининг ўсишида ва дунёқараши шаклланишида муҳим омил бўла олади.

Албатта, ҳар томонлама етук кадрлар мамлакат тараққиётини белгилаб берувчи асосий омиллардан саналади. Бундай кадрларни тайёрлашда эса сиёсий партияларнинг ҳам алоҳида ўрни борлигини таъкидлаш жоиз.

Хусусан, Президентимизнинг навбатдаги қарори бу борадаги фаолиятимизга янгича руҳ бағишлади, десам муболаға бўлмайди. Зеро, адолатли  жамиятни барпо этиш билан боғлиқ мураккаб вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш масаласи келгусида ҳам партия фаолиятининг энг муҳим йўналиши бўлиб қолади.

Мазкур қарор истиқболли бошқарув кадрларининг тизимли асосда танлаб олинишини таъминлаш, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари тизимида уларнинг касбий малакасини узлуксиз ошириб боришга хизмат қилади.

Рустам ҲАМРАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси

Раҳбар кадрлар етиштиришнинг замонавий тизими was last modified: Июнь 14th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »