Саховат – беназир қадрият

5 Июнь, 15:51 • Депутатлик гуруҳи, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 177 марта кўрилди • Комментариев к записи Саховат – беназир қадрият нет

“Сўғдиёна” Самарқанд шаҳридаги энг катта маҳаллалардан бири ҳисобланади. Бугун бу ерда 20 га яқин миллат ва элат вакиллари истиқомат қилишади. 600 дан ортиқ оила яшовчи бу маҳалланинг ташвишларини ҳам кичик деб бўлмайди.

Ҳамиша одамлар оғирини енгил қилиш, уларга кўмак бериш мақсадида елиб югуриб юрадиган жонкуяр, ташаббускор Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Самарқанд вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси Инобат Ҳасанова ушбу маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларда бўлиб, уларни қийнаётган муаммолар билан яқиндан танишди.

Депутатнинг аҳоли хонадонларига ташрифи чоғида фуқаролар томонидан асосан бандлик, коммунал туловлар борасидаги муаммолар кўтарилди. Кўтарилган муаммолар юзасидан депутат ўрганиш ишлари олиб боришини, мутасадди ташкилотлар ёрдамида қонун доирасида ҳал этилишини маълум қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари вилоят ва шаҳар бирлашмаси вакиллари билан маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи ногиронлар ҳолидан хабар олинди, федерация ташаббуси билан жойларда амалга оширилаётган “Ижтимоий кўмак” акцияси доирасида жами 4 нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг (500000 сўмга яқин) коммунал тўловлари вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан тўлаб берилди.

— Инсонпарвар жамиятда яшаяпмиз. Мен буни ҳар доим таъкидлаб келганман. Оёғимдан айрилганимга, мана деярли 10 йил бўлди. Байрамларда, бегим кунларида ҳам ҳолимиздан ҳабар олиб туришади. Эътибордан четда эмасмиз, – дейди «Суғдиёна» маҳалласида истиқомат қилувчи Ихтиёр Раҳимов.

Ўзбек халқига хос меҳр-муҳаббат, оқибат каби энг улуғ фазилатларни тарғиб қиладиган шундай эзгу амалларнинг ҳаётимиз мазмунига айланишида ўз ҳиссасини қўшаётган орамиздаги одамларга, фаол сафдошларимизга “Эзгулик йўлида ҳорманг яхшилар” деб қоламиз.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Саховат – беназир қадрият was last modified: Июнь 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »