Сен билан ёнма-ён…

8 Июнь, 15:31 • Бухоро вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 29 марта кўрилди • Комментариев к записи Сен билан ёнма-ён… нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари ташаббуси билан Бухоро нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежида партиянинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида “Сен билан ёнма-ён…” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда партия ходимлари, депутатлар, Вилоят аҳоли репродуктив саломатлик маркази, Вилоят ОИТС маркази ходимлари, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари фаол иштирок этишди.

Тадбирда ёшларни ҳар томонлама соғлом ва бақувват қилиб тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқ ҳақида тушунча ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, ОИВ ва ОИТСнинг хавфли эканлиги, ҳар бир ота-она ва ўқитувчи ёшларни бундай хавфли иллатлардан ҳимоя қилиши зарурлиги ҳақида тарғибот ишлари олиб борилди.

Нодира Холова, Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати:

— Бугунги кунда ёшлар саломатлигига жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Айниқса, уларнинг соғлом турмуш тарзини ривожлантириш ва соғлом ҳаёт кечиришига эътибор қаратиш олдимизда турган энг муҳим вазифадир. Ташкил этилган тадбиримиздан асосий мақсад ҳам шунда – ёшларни соғлом турмуш тарзи йўлида бирлаштириш ҳамда уларнинг соғлом оила бунёдкори сифатида онгини шакллантиришдир.

Семинар-тренинг сўнгида мутахассислар ёшларнинг фикрлари билан ўртоқлашишди. Мутахассислар берилган саволларга батафсил жавоб беришди.

Нозима АВЛИЁҚУЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро шаҳар Кенгаши ижрочи котиби

Сен билан ёнма-ён… was last modified: Июнь 8th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »