Сессияда мактабгача таълим муассасалари фаолияти муҳокама қилинди

14 Июнь, 10:08 • Самарқанд вилояти, Сессия, Янгиликлар • 21 марта кўрилди • Комментариев к записи Сессияда мактабгача таълим муассасалари фаолияти муҳокама қилинди нет

Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси депутатлик гуруҳи ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 30 Сентябрдаги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириб болалар қамровини  ошириш шароитларини яратиш борасида таклифлар бериш мақсадида жамоатчилик назорати тартибида Оқдарё туманидаги мактабгача таълим муассасаларида партиянинг “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш ҳолати муҳокама қилинди.

Ўрганишлар  натижалари шуни кўрсатадики, мамлакатимизда таълим соҳасига қаратилаётган эътибор натижасида ушбу соҳада ҳам бир қанча ютуқларга эришилган бўлишига қарамай, хато ва камчиликлар ҳам йўқ эмас. Хусусан, туманда 24 та мактабгача таълим муассасаси мавжуд бўлиб, уларнинг қамров имконияти 2210 нафарни ташкил этади, бу эса тумандаги 11735 нафар 3-6 ёшдаги болаларни 18% ни ташкил этади.

Тумандаги 4, 5, 7-мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчилар учун хона етишмайди, жисмоний тарбия майдончаси мавжуд эмас. Ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таъминланганлиги ҳолати ҳам қониқарли эмас. Бинолари таъмирталаб аҳволда. 7-мактабгача таълим муассасасида канализация тизими ишламайди. 2-ўрта гуруҳ ва катта гуруҳ хонасига стол-стуллар етишмайди.

34-мактабгача таълим муассасасида бино эски, таъмирталаб аҳволда, деворлари дарз кетган, бино синчи эскириб яроқсиз ҳолда, муассасага янги бино зарур.  Дидактик материаллар, ривожлантирувчи уйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар етарли эмас. Муассасага психолог хамда педагог кадрлар етишмайди. Шунингдек, муассасада тиббиёт ҳамшираси учун хона ажратилмаганлиги сабабли боғча мудираси билан бир хонада жойлашган. Иш жиҳозлари, тиббиёт анжомлари ҳам ҳаминқадар.

21-мактабгача таълим муассасаси 5 та бинодан иборат бўлиб, 2 та бино умуман яроқсиз аҳволда, муассаса таъмирга муҳтож, 3-мактабгача таълим муассасасида ҳам психолог ҳамда педагог кадрлари етишмайди. Муассаса биноси, ошхона, ҳожатхона барчаси санитария талабларига жавоб бермайди. Муассаса ҳудудидаги болалар ёзги шийпончаси яқини чиқиндилар билан тўлиб тошган. Муассаса ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилмаган. Маълумотлардан кўриниб турибдики ўрганилган барча муассасаларда деярли бир хил камчиликлар кўзга ташланди. Мактабгача таълим муассасаларида болаларни спорт билан шуғулланишлари учун шарт-шароит яратилмаган, ободонлаштириш, санитария талабларига риоя қилиш ҳам ҳаминқадар олиб борилган, ошхоналарда озиқ-овқатларни сақлаш ҳам СанПин талаблари ва меъёрларига мос келмайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб Лойиш, Даҳбет, Пўлатдархон, Чорбоғ-2, Олчинтепа, Янгиқишлоқ, Галаравот, Янгиҳаёт, Примкент, Авазали, Истиқлол, Учтепа маҳалла фуқаролари йиғинларида мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш зарур, бугунги кунда туманда хусусий (нодавлат) ва шериклик асосида 13 нафар тадбиркор Мактабгача таълим муассасалари қуриш учун туман ҳокимлигининг қарори қабул қилинган.  Агар 13 та Мактабгача таълим муассасалар ўз иш фаолиятини йўлга қўйса туманда яна 1400 нафар бола қамраб олинади дегани. Мактабгача таълим муассасаларида тез ёрдам кўрсатиш учун ишлатиладиган дори-дармонлар, жиҳозлар ва асбоб ускуналар билан таъминланиш, болаларга фойдаланиш учун, биринчи навбатда болаларнинг интеллектуал ва англаш қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган ўйинчоқлар билан таъминлаш, муассасаларда соғлом овқатланишни ташкил этиш мақсадида овқатларнинг сифатига, уларни таомномаларининг тузилишига жиддий эътибор қаратиш, овқатланиш менюлари асосида масалиқларни ишлатиш борасида ҳар бир муассасада таркибига ота-оналар киритилган комиссиялар фаолиятини ташкил этиш юзасидан билдирилган таклифларни ҳисобга олган ҳолда туман Кенгаши сессиясининг қарори қабул қилинди.

Қарорда, мактабгача таълим муассасалари Оқдарё туман бўлими раҳбари Б.Асроровага, Туман ҳокимининг ўринбосари М.Саидмуродовга, Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлими раҳбари Н.Тоғаевларга тегишли топшириқлар белгилаб берилди.

Жасур ҲАМРОҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Оқдарё туман Кенгаши раиси

Сессияда мактабгача таълим муассасалари фаолияти муҳокама қилинди was last modified: Июнь 14th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »