ШҲТ: тинчлик ва тараққиёт йўлидаги учрашув

18 Июнь, 16:32 • Муносабат, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 45 марта кўрилди • Комментариев к записи ШҲТ: тинчлик ва тараққиёт йўлидаги учрашув нет

Жорий йил июнь ойининг биринчи ўн кунлиги Ўзбекистон сиёсий жараёнларида муҳим воқеаларга бой бўлди. Хусусан, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида нутқ сўзлаши, Ўзбекистоннинг ШҲТ маконида савдо муносабатларини ривожлантириш бўйича амалий таклифлар билдириши, Президентимизнинг мазкур ташриф доирасида бир қатор ташкилотга аъзо давлат раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши давлатлар ўртасидаги стратегик ҳамкорликларни янада мустаҳкамлашга замин бўлди.

Ўзбекистон Республикаси делегацияси номидан давлатимиаз раҳбари нутқ сўзлар экан, энг аввало, Хитой Халқ Республикаси Раиси жаноб Си Цзиньпинга  учрашув юксак даражада ташкил этилгани учун миннатдорлик билдирди. Айниқса, таъкидлаш жоизки, Ҳиндистон ва Покистондек давлатларнинг ШҲТ фаолиятида тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этиши кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар яратгани билан қувонарлидир.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Саммитда ташкилот доирасидаги шерикликни янада ривожлантириш учун имкониятлардан янада кенгроқ фойдаланган ҳолда  ёшларнинг терроризм ва экстремизм мафкурасига қарши барқарор иммунитетини шакллантириш лозимлигини таъкидлади. Терроризм бугун дунё ҳамжамиятида долзарб муаммолардан бири бўлиб, унга қарши давлатлар ҳамкорликда курашаётганини жаҳон ОАВлари орқали кўриб турибмиз. Бу борада Президентимизнинг ташаббусини қўллаб-қувватланиши эса муҳим аҳамиятга эга бўлди. Боиси, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ёшларга мурожаати ва уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастурининг қабул қилиниши, ёшларни чуқур билим олиши ва тараққиёт йўлида хизмат қилишида восита бўлади, деб ўйлайман.

Партиямизнинг сайловолди дастурида ҳам Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари билан гуманитар ва ижтимоий соҳаларда ўзаро муносабатларини кенгайтириш, ШҲТнинг савдо ва инвестиция фаолияти учун қулай муҳит яратиш борасидаги ҳаракатлари, минтақа мамлакатлари иқтисодини барқарор ривожлантириш ва мазкур мамлакатларда истиқомат қилаётган халқларнинг фаровонлигини янада ошириш йўлида инфратузилмавий ва ижтимоий лойиҳаларни янада кучайтириш баён қилинган. Таъкидлаш жоизки, юқоридаги вазифаларни амалга ошириш Шанхай ҳамкорлик ташкилотида бўлиб ўтган Саммитда ҳамда Хитой раҳбари билан кечган музокараларда яққол намоён бўлди.

Маълумки, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг мақсади ҳам, режаси ҳам якдилдир. Тинчлик ва тараққиётни таъминлаш орқали давлатлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашдир. Кўриниб турибдики, бу йўлда мамлакатимиз дунё давлатлари олдига ташаббус ва қатъий қарорлари билан чиқмоқда. Бу эса, Ўзбекистон бугун дадил қадамлар билан дунёни лол қолдираётганидан далолатдир.

Омонулла ИБРАГИМОВ,

Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

 

ШҲТ: тинчлик ва тараққиёт йўлидаги учрашув was last modified: Июнь 20th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »