Шавкат Мирзиёев: Ватанни севиш — улуғ фазилат

13 Июнь, 15:20 • Расмий хабарлар, Сиёсат, Янгиликлар • 86 марта кўрилди • Комментариев к записи Шавкат Мирзиёев: Ватанни севиш — улуғ фазилат нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифининг иккинчи куни Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмга ташриф буюрди.

Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ҳаво десантчилар бригадасининг жанговар машғулотларини кузатди, ҳарбийлар билан мулоқот қилди.

«Ватанни севиш — улуғ фазилат. Ёшларимизни ана шундай фазилатли қилиб тарбиялашимиз керак. Бунинг учун сиз каби мағрур, бақувват йигитлар намуна бўлиши зарур. Ёшлар билан тез-тез учрашиб туриши, уларни миллий ифтихор, ватанга садоқат руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиши керак», деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳаво десантчилари тайёргарлигини ошириб бориш учун аэродинамик тренажёрлар ўрнатиш, «Ватанпарвар» ташкилотлари қошида парашютчилар тўгараклари очиш бўйича топшириқлар берилди.

Давлатимиз раҳбари ҳарбий қисмда ташкил этилган Маданий ҳордиқ маркази, кутубхонани ўз ичига олган Маънавият маркази, аутсорсинг тизими жорий этилган ошхонани кириб кўрди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев: Ватанни севиш — улуғ фазилат was last modified: Июнь 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »