Шофирконлик партиядошларнинг ўзгача ташаббуси

23 Июнь, 16:03 • БПТ, Бухоро вилояти, Янгиликлар • 54 марта кўрилди • Комментариев к записи Шофирконлик партиядошларнинг ўзгача ташаббуси нет

Барча партиядошлар қатори шофирконлик партиядошлар ҳам ташаббусни қўлдан бой бермай, доимо кўзланган мақсад сари олдинга интилиб келмоқда.

Таъкидлаш ўринлики, “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида тумандаги “Зарчабек” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган, 15 нафар партиядошларни бирлаштирган бошланғич партия ташкилоти аъзолари ташаббуси билан маҳалла ҳудуди ободонлаштирилган эди.

Бошланғич партия ташкилоти аъзолари маҳалла ҳудудида мавжуд обод этилган бўш ер майдонида ўндан ортиқ сабзавот маҳсулотлари, тўрт хил турдаги мева ниҳолларини экишди. Бу эса маҳалла фуқароларини бениҳоя қувонтирди.

Хадича Ҳаққулова, “Зарчабек” МФЙ мутахассиси, БПТ раиси:

— Партиянинг туман Кенгаши ташаббуси билан жуда кўп амалий ишлар олиб борилди. Сиёсий ўқувлар ташкил этдик. Фуқаролар билан мулоқотлар олиб бориш жараёнида мавжуд муаммоларнинг ечимини ҳал этишда кўмаклашишди. Бугунги ташаббусимизда ҳам уларнинг ўзига хос ўрни бор. Жумладан, депутат Ҳамрогул Ашурова кичкина бўлса-да, бу экин майдончамизнинг яратилишида бош-қош бўлиб, биз партиядошларни янада бирлаштирди.

Шунингдек, бошланғич партия ташкилотининг фаолияти ҳам таҳлил қилинди. Унинг ижобий қирралари юксак баҳоланди, мавжуд камчиликларини бартараф этилиши учун таклифлар билдирилди.

Зулфия АШУРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Шофиркон туман Кенгаши раиси

Шофирконлик партиядошларнинг ўзгача ташаббуси was last modified: Июнь 23rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »