Шофирконлик ёшларнинг инновацион ғоялари ўрганилди

11 Июнь, 15:20 • Бухоро вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 64 марта кўрилди • Комментариев к записи Шофирконлик ёшларнинг инновацион ғоялари ўрганилди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгашининг “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари партиянинг “Инновацион фаолият – тараққиёт гарови” лойиҳаси доирасида шофирконлик ёшларнинг инновацион ғоялари билан яқиндан танишишди. Тадбир тумандаги Қишлоқ-хўжалик касб-ҳунар коллежида ташкил этилди. Унда партиянинг туман Кенгаши ходимлари, депутатлар, коллеж ўқувчилари ва “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутатлари Ҳамрогул Ашурова, Карим Бомурод ва Ҳазрат Мавлоновлар сўзга чиқиб, инновацион фаолиятни ривожлантириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири эканлигини таъкидлашди. Ўқувчиларнинг инновацион ижодий ишлари билан танишишди.

Икром Тошев, Қишлоқ-хўжалик касб-ҳунар коллежи директори:

— Коллежимиз ёшлари инновацион ғояларини ўз ишларига тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратишади. Айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида янгиликларни, замонавий қулайликларни яратиш масалалари уларнинг бош ғояларидир. Ҳар бири ўз инновацион ишланмаларини амалиётга жалб этган ҳолда, мавжуд муаммолар юзасидан устозларидан таклифлар ва тавсияларни олишади. Бу эса уларнинг ташаббускорлигини янада оширади.

Шунингдек, тадбирда ёшлар ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Ўзининг яхши ғоялари билан иштирок этган фаол ёшлар партия туман Кенгаши ташаккурномалари билан тақдирланди.

Зулфия АШУРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Шофиркон туман Кенгаши раиси

Шофирконлик ёшларнинг инновацион ғоялари ўрганилди was last modified: Июнь 11th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »