Сифатли таълим – ёруғ келажак пойдевори

11 Июнь, 14:26 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 142 марта кўрилди • Комментариев к записи Сифатли таълим – ёруғ келажак пойдевори нет

Партиямиз сайловолди дастурида давлат олий таълим тизимини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш тарафдори эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтади.

Таълим сифатини ошириш замонавий кадрлар таёрлашнинг муҳим омили эканлиги ҳисобга олиниб, бугунги кунда юртимизда соҳани янада тараққий эттиришга юксак эътибор қаратилмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бугун соҳа вакиллари ва кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама этилмоқда.

Хўш, қарор қайси жиҳатлари билан юрдошларимизни қизиқтирмоқда.

Биринчидан, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб алоҳида таълим йўналишлари бўйича ўқиш муддати камида уч йил бўлган бакалавриат ҳамда камида бир йил бўлган магистратурани жорий этиш, бунда магистратурада мутахассислар тайёрлашни ишлаб чиқариш (амалий) (камида бир йил) ва илмий-педагогик (камида икки йил) йўналишларга ихтисослашган дастурлар асосида ташкил этиш масаласига эътибор қаратилаётгани, ишлаб чиқариш билан таълим узвийлигини таъминлашда юксак аҳамиятга эга.

Иккинчидан, 2019 йил 1 мартгача бўлган муддатда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида “талабанинг ўзлаштириш даражаси – профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони” тамойилини жорий қилиш, бунда ушбу тамойил талабларига жавоб бермайдиган профессор-ўқитувчилар билан меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган чоралар кўриш каби муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилаётгани, профессор-ўқитувчиларнинг ўз касбига бўлган маъсулиятини янада оширади. Талабаларнинг ўзлаштириш даражаси яхшиланишига замин яратилади.

Учинчидан, Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини уларнинг вазифалари ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилишларга ва бошқа тадбирларга жалб этишни тақиқлаш натижасида профессор-ўқитувчиларнинг вақтини ўқув жараёнига хос бўлмаган ишларга сарфлашнинг олди олинади ҳамда улар талабалар билан кўпроқ ишлашга вақт ажратишади.

Тўртинчидан, Барча олий таълим муассасаларида самарали жамоатчилик назоратини жорий этиш мақсадида талабалар, ота-оналар, Ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасаларидаги фаоллари, кадрлар буюртмачилари, профессор-ўқитувчилар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат таркибда жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш эса, таълим сифати, профессор-ўқитувчиларнинг билими ва педагогик маҳорати, талабаларга яратилган шарт-шароитлар устидан тизимли равишда мониторинг ўрнатишда муҳим аҳамиятга эга.

Бешинчидан, ёш олим ва талабаларга ҳамда ташаббускор фуқароларга мамлакатда инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун топшириладиган “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони таъсис этилиши, юртимиздаги фуқаролар, профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва талабаларнинг инновацион технологияларни яратиш борасидаги янги ғоя ва ташаббуслари шаклланишига хизмат қилади.

Рауаж ОТАРБАЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши раиси ўринбосари,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Сифатли таълим – ёруғ келажак пойдевори was last modified: Июнь 11th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »