Сиёсий ўқувда маҳалладошлар қарор ва фармонлар моҳиятига эътибор қаратишди

14 Июнь, 14:52 • Бухоро вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 73 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий ўқувда маҳалладошлар қарор ва фармонлар моҳиятига эътибор қаратишди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида жойларда сиёсий тадбилар ташкил этиб келинмоқда. Жумладан, партиянинг Бухоро ва Жондор туман Кенгашлари ташаббуси билан ташкил этилган сиёсий ўқувда мамлакатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарор ва фармонларнинг моҳиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, партиянинг Жондор туман Кенгаши томонидан “Паҳлавон” МФЙда бўлиб ўтган сиёсий ўқувда маҳалла аҳли “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг мазмуни билан танишар экан, албатта ушбу сиёсий ҳужжатнинг қабул қилинганлиги жуда катта имконият эканлигини таъкидлашди.

Шуҳрат Хўжақулов, “Паҳлавон” МФЙ раиси:

— Ўзбекистон “Адолат” СДП Жондор туман Кенгаши томонидан ташкил этилган сиёсий тадбирда маҳалла фуқароларининг сиёсий билими бойитилди. Айниқса, қарор ва фармонлар ҳақидаги маълумотларнинг етказилганлиги уларга яна бир имконият учун йўл очилди.

Партиянинг Бухоро туман Кенгаши томонидан “Янгитурмуш” МФЙда бўлиб ўтган ўқувда мамлакатимиз раҳбарининг 9-10 июнь кунлари Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммитидаги иштироки ҳақида батафсил маълумот берилди.

Фуқаролар томонидан берилган саволларга ташаббускор партиядошларимиз батафсил жавоб беришди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Сиёсий ўқувда маҳалладошлар қарор ва фармонлар моҳиятига эътибор қаратишди was last modified: Июнь 14th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »