Соҳа вакиллари янги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар

13 Июнь, 10:59 • Фарғона вилояти, Янгиликлар • 122 марта кўрилди • Комментариев к записи Соҳа вакиллари янги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар нет

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 172 бандида қабул қилиниши белгиланган “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳрири ишлаб чиқилиб, айни кунларда лойиҳа кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан куни кеча Фарғона вилоят партия Кенгаши, Қува тумани халқ таълими бўлими ҳамда туман адлия бўлими ҳамкорликда фаол педагоглар, услубчилар, тилшунослар ва ижтимоий гуманитар соҳа вакиллари, халқ таълими бўлими ходимлари ҳамда ота-оналар иштирокида “Халқ таълими — юрт тақдири” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда таълим соҳаси вакиллари янги таҳрирдаги қонун лойиҳасини чуқур ўрганиб чиқдилар ва тизимда қийинчилик туғдириб келаётган айрим масалалар бўйича ўз таклиф ва тавсияларини билдириб ўтдилар. Жумладан, ўқувчиларни овқатлантириш масалалари, мактаб автобуслари жорий этилиши, ягона мактаб формаси, замонавий АКТ билан ишлаш, қишки иситиш тизими муаммолари, талаб даражасидаги дарсликлар, зарур адабиётлар ишлаб чиқилиши, синфдан-синфга кўчириш имтиҳонларини жорий этиш каби масалалар иштирокчилар эътиборида бўлди.

Шунингдек, суҳбат давомида туман адлия бўлими бошлиғи Зулфиқоров Абдулҳаким педагоглар билан мунозара олиб борди ва мамлакатимизда таълим тизимини янада самарали ишлаши ва ривожланиши учун яратилаётган ҳуқуқий асос ва механизмлар натижалари Қува тумани мисолида таҳлил қилинди.

 Ҳурматой Шералиева, тадбир иштирокчиси, педагог:

— Бугунги тадбирда “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг янги таҳририни атрофлича ўрганар эканмиз, биз педагоглар ҳам партия вакилларига бир неча таклифларимизни билдирдик. Жумладан,  мен ҳам ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси сифатида ёшларда саводхонлик, нотиқлик маданиятини ривожлантириш учун ўқувчиларни гуруҳларга бўлиб дарс олиб бориш таклифини билдирдим. Чунки, ҳозирги кунда 45 дақиқа давомида 30 га яқин ўқувчини имловий, услубий саводини ошириш, оғзаки нутқини ўстириш устида алоҳида ишлашимиз бироз қийинчилик туғдирмоқда.

Давра суҳбатида қайд этилганидек, “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг янги таҳрири ишлаб чиқилишида бир қатор чет давлатларининг илғор тажрибалари ҳисобга олинган. Қонуннинг янги таҳририга киритилган боблар сони 5 тадан 12 тага, моддалар сони 34 тадан 70 тага етказилган, амалдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 33 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, мазмунан бойитилган, яна қўшимча равишда 36 та янги модда киритилган.

Давра суҳбати сўнгида иштирокчиларнинг лойиҳа бўйича билдирилган фикр-мулоҳазалари ўрганилиб, шу асосда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Комила ИСРАИЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Соҳа вакиллари янги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар was last modified: Июнь 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »