Соғлом аёл – миллат келажаги

9 Июнь, 16:28 • Сирдарё вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 225 марта кўрилди • Комментариев к записи Соғлом аёл – миллат келажаги нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши, “Аҳоли репродуктив саломатлик маркази” Сирдарё вилояти филиали, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Сирдарё вилояти бўлинмаси, “Оила” илмий-тадқиқот маркази Гулистон шаҳар бўлими билан ҳамкорликда “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида “Репродуктив саломатлик – миллат генофондининг гарови” мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди. Бундан, кўзланган мақсад фуқаролар репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш ва аёллар орасида тиббий маданиятни юксалтириш.

Тадбирни Партия вилоят Кенгаши раиси Дилшунос Абдуллаева кириш сўзи билан очиб, тадбирнинг мақсад ва вазифалари тўғрисида батафсил ахборот берди. Шундан сўнг сўз олган “Аҳоли репродуктив саломатлик маркази” Сирдарё вилояти филиали акушер – гинекологи Гулнора Рахматова “Бачадон бўйин ракини олдини олиш ва эрта аниқлаш” мавзусида маъруза қилди. Маърузада таъкидланганидек, соғлом фарзанд кўришни истаган бўлажак ота-оналар ўз репродуктив саломатлиги ҳақида чуқур ўйлаши даркор. Улар нафақат ўз саломатлигига масъул бўлиши, балки туғилажак фарзандларига ҳам эътиборли бўлсагина, соғлом ва баркамол авлодни дунёга келтиришлари мумкинлиги таъкидланди.

Тадбир давомида аёлларимизнинг тиббий саводхонлигини синаш мақсадида иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан тиббиётга алоқадор саволлар берилди. Фаол иштироки билан ажралиб турган аёлларга Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Ўтказилган тадбирдан сўнг турли маҳаллалардан келган қирқдан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан ташриф буюрган аёллар терапевт, ультратовуш, акушер-гинеколог, электрокардиография, колноскапия каби тиббий текширувлардан ўтказилиб, мутахассислар томонидан керакли тиббий маслаҳатлар берилди. Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакилларига “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Сирдарё вилояти бўлинмаси томонидан бепул тиббий дори-дармонлар тарқатилди.

Ҳафиза Исроилова, Гулистон шаҳар, “Янги ҳаёт” маҳалласи фуқароси:

— Бугунги ўтказилган тадбирда мутахассислар томонидан маърузалар қилинди. Ушбу маърузалар орқали биз аёллар ўзимиз учун керакли бўлган маълумотларни олдик. Тадбирдан сўнг бир қатор бепул тиббий кўриклардан ҳам ўтдик. Оила мустаҳкамлигида биз аёлларнинг ўрнимиз беқиёс деб ўйлайман. Бизга шунчалик шароит яратиб бераётган ҳукуматимизга алоҳида миннатдорчилигимни билдираман.

Бахт кўпинча ўз соғлиғимиз билан боғлиқлигини унутмаслигимиз даркор. Мамлакатимизда соғлом ҳаёт кечириш ва бахтли бўлиши учун барча шароитлар яратилган. Шундай экан, бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, соғлом турмуш тарзига риоя этилса, нур устига аъло нур бўлади.

Шуҳратжон ҲАСАНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши матбуот котиби

Соғлом аёл – миллат келажаги was last modified: Июнь 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »